RU

Последние новости

20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  3 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  2 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  15 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   11 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1

Ўртоқлик учрашуви. "Машъал" "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Новости

Ўртоқлик учрашуви. "Машъал" "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

"Машъал" жамоасининг юзага келган қисқа танаффус пайтида иккита назорат баҳсида майдонга тушиши ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу баҳсларнинг биринчиси кеча Қибрайдаги "Пахтакор" жамоасинг ўқув машғулот базасида "Шерлар"га қарши  бўлиб ўтди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан устунликка эришган "Машъал"чилар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ икки маротаба мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олишди. Ушбу  вазиятда жамоамизнинг мавсумда омади чопмаётган ҳужумчиси Зохир Қўзибоев  рақиблар дарвозасини аниқ нишонга ола билди. Майдон марказидан жамоанинг яна бир ҳужумчиси Кенжа Тўраев Қўзибоевни ажойиб пас билан таъминлади ва Зоҳир бу вазиятда "Пахтакор" дарвозасига ўйиндаги ўзининг ва "Машъал" жамоасининг дастлабки голини киритишга муваффақ бўлди.

Шундан кейин ҳам Мубораклик футболчилар ўйинда хотиржамликка берилмади ва бўлим охирларида чап қанотдан уюштирилган ҳужумда "Пахтакор" жамоаси ҳимоячилари хатоликка йўл қуйишди. Ушбу вазиятда тўпни эса яна Қўзибоев олдинроқ ҳаракат қилиб иккинчи голни киритишга эришди. Танаффусга иккита тўп фарқи билан чиққан “Газчилар” иккинчи бўлимни тамомила янгича кўринишда бошлашди.

Таркибда Марадона Сафаров, Хумоюн Муртазоев каби бир қатор ёшлар майдонга туширилди. Иккинчи бўлим охирларига келиб ҳисоб 3:0 кўринишига келди ва бу вазиятда жамоамиз футболчиси Ғулом Ҳайдар Ғуломов Мардона Сафаровнинг пасидан кейин ҳисобни яна биттага  оширишди. Шу тариқа "Машъал" "Пахтакор" жамоасига қарши кечган биринчи назорат баҳсида ажойиб  ғалабага эришди.

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика