RU

Последние новости

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 41-дақиқада тўхтатилган баҳсда Малайзия билан дуранг ўйнади Новости

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 41-дақиқада тўхтатилган баҳсда Малайзия билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Малайзияга қарши навбатдаги ўртоқлик ўйинида қатнашди.

Баҳс кучли ёмғир туфайли 41-дақиқада тўхтатилди. Шу тариқа, иккинчи ўртоқлик ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилди.

U-17 халқаро ўртоқлик ўйини

Малайзия – Ўзбекистон 1:1

Куала Лумпур. "Персада плюс" стадиони

Голлар: Муҳаммад Нон Эзави 36' – Николас Акопов 17'

Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Аминбек Ёқубов, 3.Муҳаммад Бобур Каримов, 4.Асрор Отахонов, 8.Беҳруз Шукуруллаев, 10.Абдулҳамид Турғунбоев, 15.Абдулҳамид Икромов, 16.Муҳаммадали Реимов, 18.Николас Акопов, 20.Ойбек Ўрмонжонов, 22.Мамадалихон Олимов

Аввалроқ терманинг Осиё Кубогида иштирок этадиган таркиби эълон қилинганди. 

Эслатиб ўтамиз, Таиланд мезбонлигидаги Осиё чемпионати 15 июнда бошланади. Ўзбекистон ўсмирлар термаси мусобақа "D" гуруҳида Япония, Ҳиндистон ва Вьетнамга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика