RU

Последние новости

13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  1 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  11 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  0 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  5 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  29 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  23 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1

"Орол" 7 ўйиндан буён фақат ютқазмоқда Новости

"Орол" 7 ўйиндан буён фақат ютқазмоқда

Нукуснинг "Орол" жамоаси Про-Лига "А"нинг 3-турида ўз майдонида Термизнинг "Сурхон" жамоасини қабул қилиб йирик 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Биринчи тайм охирларида мезбонлар ҳимоячиси Ислом Сейтназаров ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Иккинчи тайм бошида эса меҳмонларнинг тажрибали ҳужумчиси Фарҳод Тоджиев ҳисобни 0:2 га етказди. Шундан сўнг нукусликлар "уйғонгандек" бўлишди. Захирадан майдонга тушган Алберт Сиддиқовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун ҳакам 11 метрлик "нуқта"ни кўрсатди. Пеналтидан эса Наврўз Хаипов унумли фойдаланди. Бу Наврўзнинг охирги 4 мавсумда қуйи лигада урилган 53-голи бўлди.  Шундан сўнг "Орол" ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилди. Бироқ ўйин охирида меҳмонлар футболчиси Низомжон Норов иккита гол уриб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа "Орол" жамоаси мавсумдаги учинчи учрашувни ҳам бой берди. Тўплар нисбати эса анча қўрқинчли 3:10. Жамоа мураббийи Қуват Туреевнинг ишлари ҳозирча юришмаяпти.  Эътиборга молик жиҳати нукусликлар ўтган мавсумни ҳам қўшиб ҳисоблаганда кетма-кет еттинчи ўйинда имкониятни бой беришмоқда. Умуман олганда "Орол" охирги 17 ўйиннинг фақатгина биттасида ғалаб қозонди. Мавсумни тайёргарликсиз бошлаган жамоа мавсумни қандай ўтказиши ойдиндек гўё.

Учрашувда жамоанинг бирор тактика асосида тўп сургани кўринмади. Балки ҳали мураббийлар футболчиларга ўзларининг фалсафаларини сингдириб улгуришмагандир.

“Орол” - “Сурхон” 1:4  
Ҳакамлар: 
И.Танташев (Бухоро), Х.Шодмонов (Бухоро), А.Буров (Бухоро).
Назоратчи- В.Шашков (Тошкент).
Комиссар -Д.Мирзаев.
Голлар: Наврўз Хаипов 65 (пенальти) - Ислом Сейитназаров (автогол) 43, Фарҳод Тожиев 46, Низомжон Норов 85, 90+4.
"Орол": 22. Янгибоев Улуғбек, 4. Расул Мусаев, 5. Ислом Сейтназаров, 6. Алишер Собуров, 9. Дамир Низанов, 10. Наврўз Алимов, 11. Наврўзбек Хаипов, 13. Ринат Шилманов, 14. Улуғбек Қутлибоев, 18. Бахтиёр Арзиев, 21. Бабажанов Азамат
Захира: 16. Айбек Жамшидов, 2. Баранбаев Жамшид, 7. Таласбаев Нурлибек, 8. Мирас Карлибоев, 15. Алберт Сиддиқов, 17. Каримбаев Шириф, 23. Алпомис Ажбанбеков

"Сурхон": 1.Руслан Матниязов, 7. Нематов Сухроб, 10. Вахобов Бахриддин, 15.Элбек Отақулов, 17. Мирзаев Алишер, 19.Фарход Тожиев, 22. Ислом Иномов, 24. Иброҳим Рахимов, 30.Даниел Насриддинов , 77. Эминов Сардорбек, 92. Усмонов Азизбек
Захира: 12. Ахмедов Азамат, 3. Алижонов Илхом, 4. Абдуллаев Иброҳим, 6. Сирожиддин Қўзиев, 9. Норов Низомжон, 11. Хушбаков Дилшод, 99. Абдуллаев Бек

Фурқат Юсупов тайёрлади

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика