RU

Последние новости

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  1 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  6 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  2 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  11 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

Орифхўжа Абдуҳолиқов: "Майдон бироз кичикроқ эди" Новости

Орифхўжа Абдуҳолиқов: "Майдон бироз кичикроқ эди"

Ўзбекистон Про-лигаси 7-тури доирасида "Хотира-79" - "Нурафшон-Интер" (0:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин, баҳсдаги илк гол муаллифи Орифхўжа Абдуҳолиқов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун жуда қийин ўйин бўлди. Майдон бироз кичикроқ эди. Шу боисдан ердан тўп оширишларни амалга оширишга қийналдик ва ҳаволатиб тўп оширишларига кўпроқ эътибор бера бошладик. Бундай майдонда чиройли ўйин кўрсатиб бўлмасди. Устозимиз Воҳид Холбоев бизга тўғри, аниқ кўрсатмалар берди. Шу орқали ғалабага эришдик.

Ҳакамлик? Улар яхши ишлашди. Албатта, ҳар доим меҳмон жамоага кичик босим бўлади. Бироқ бундан ҳафа эмасмиз. Қизил карточка кўрсатишдими, демак улар ҳақ. Биз ҳакамларнинг ишини баҳоламаймиз.

Олег Тюлькин жамоага келганидан кейин мураббийлар штаби янада кучайди. У ва бош мураббийимиз тўғри қарорлари сабабли ғалабалар қозоняпмиз.

Про-лига ёки биринчи лигада учинчи мавсумимни ўтказяпман. Ўтган йилларга қараганда лигада ўсиш бор. Ташкилотчилик савияси ҳам ошган. Ижобий жиҳатлар анчагина кўпайган. Агарда шу кетишда бўлса, Про-лига савияси ошади.

Янги жамоа бўлсак-да, мақсадларимиз юқори. Аввалига "А" гуруҳига чиқишни ўйлаяпмиз. Агарда насиб қилса, жамоа билан Суперлигада ўйнаш ниятимиз ҳам йўқ эмас. Жамоа кучли, бунга қурбимиз етса керак", - деди Абдуҳолиқов.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика