RU

Последние новости

16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  2 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  2 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  13 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  23 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1

Ориф Маматказин истеъфога чиқди ёхуд «Андижон» мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ҳақида Новости

Ориф Маматказин истеъфога чиқди ёхуд «Андижон» мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ҳақида

Олий лиганинг 25-турида сафарда «Шўртан»дан учралган мағлубиятдан сўнг 17 октябрь, душанба куни «Андижон» ФК офисида клубнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ундан жамоа вице-президенти, бош директори Абдисоломов Маъруфжон Жамолдинович сўз олиб, охирги пайтларда «Андижон»нинг қайд этаётган натижаси қониқарсиз бўлаётгани ва жамоани кучлилар сафида олиб қолиш учун янада жиддий ишлаш кераклигини аълоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек йиғилиш чоғида бунгача жамоа натижаларига жавобгар бўлиб келган бош мураббий - Ориф Маматказиннинг соғлиги билан боғлиқ муаммо юзага келгани сабабли  истеъфога чиққани айтиб ўтилди. Шу боис мураббийлар штабида ҳам айрим ўзгаришлар юз берди. Эндиликда жамоа натижаларига клуб вице-президенти, жамоа бош директори М.Ж.Абдисоломовнинг жавоб беради ва қолган учрашувларда жамоани унинг ўзи майдонга олиб тушади. Абдисоломовга Элдор Сакаев билан бирга маҳаллий мураббийлар Виталий Легай, Расул Раҳмонов ва Қобилжон Олимжонов яқиндан ёрдам берадиган бўлди.

Бунгача дарвозабонлар билан ишлаган мураббий Сервер Эсетов ҳам истеъфога чиқди.

Душанба куни футболчилар тушликдан сўнг жамоа қароргоҳида йиғилди ва «Металлург»га қарши баҳсга тайёргарликни бошлади. Шуни аълоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, кечаги машғулотда Маъруфжон Абдисоломовнинг шахсан ўзи бевосита иштирок этди.

Жисмоний тайёргарлик бўйича футболчилар билан Расул Раҳмонов ишлаган бўлса, дарвозабонларни Қобилжон Олимжонов шуғуллантирди. Виталий Легай эса тактик-техник машғулотларни олиб борди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика