RU

Последние новости

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  0 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  0 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  2 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

РПЛ. "Ростов" сўнгги поғонадаги жамоани мағлуб эта олмади Новости

РПЛ. "Ростов" сўнгги поғонадаги жамоани мағлуб эта олмади

Россия Премьер-лигасининг 28-туридан ўрин олган "Оренбург" - "Ростов" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Оренбург – Ростов 0:0

"Газовик"

Оренбург – Климович, Малых, Сиваков, Терехов, Зотов, Липовой, Кулишев, Шкофлек (Козлов, 89), Аюпов, Шахов, Чуканов.

Ростов – Песьяков, Осипенко, Хаджикадунич, Логашов (Попов, 46), Чернов, Норманн, Глебов, Мамаев, Ионов (Саплинов, 84), Долгов (Зайнутдинов, 46), Шомуродов (Прошляков, 68)

Огоҳлантириш: Малых (19), Норманн (44).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. "Ростов" 16-ўриндаги жамоани мағлуб эта олмади.

3 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЗАРБААААААА!! Норманнинг ўнг қанотдан подачасидан кейин Саплинов боши билан зарба йўллади. Климович тўпни қийинчилик билан қайтарди.

83. УХХХХ!!! Ионовнинг ерлатиб дарвоза ёнига узатган пасини дарвозага тўғрилаб қўядиган "Ростов" футболчиси топилмади.

80. "Ростов" қийналмоқда. Чиндан ҳам бундай 3 қаватли ҳимоядан ўтиш осон эмас.

75. "Ростов" катта босим уюштирмоқда. "Оренбург" 11 киши бўлиб ҳимояланяпти. Аммо вазиятлар бўлмаяпти.

72. "Ростов"да қулай имконият юзага келганди. Қанотдан узатиб берилган тўп рикошет ҳосил қилмаганида Прошляков зарба беришга тайёр турганди.

68. Шомуродов ўз ўрнини Прошляковга бўшатиб берди. Элдор учун ўйин жуда ёмон ўтди дея оламиз.

63. Липовой чап оёғида чиройли зарба бераман деб ўйлаганди. Тўпни айлантириб, Роббен услубида тепмоқчи эди. Лекин Роббен майдонда йўқ)

59. Мамаевнинг зарбаси рақибига тегиб, майдонга қайтди.

56. Зарбаа!! Хажикадуничнинг зарбасини Климович муштлари билан қайтариб юборди!

54. Чукановнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Песьяков ушлаб олди.

53. Зотовнинг зарбаси рақибига тегиб, тўп майдон чеккасига кетиб қолди.

51. Ўйин марказда ўтаётгани учун ёзишга арзигулик ҳеч нима йўқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди! Илк дақиқаданоқ Осупенко "Оренбург" дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига бориб тегди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Ионовнинг зарбасини Сиваков "подкати" билан қайтарди.

2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Матиас Норманн тезкор қарши ҳужумни тўхтатгани учун сариқ карточка олди.

40. "Оренбург" сўнгги дақиқаларда ташаббусни қўлига олган.

36. Агарда бугун "Ростов" ғалабага эришадиган бўлса, келаси мавсумда еврокубокларда ўйнаши аниқ бўлади.

33. Кулишевнинг хавфли зарбасини Песьяков ушлаб олди.

30. Зотов марказда тўпни рақибидан олиб қўйди ва "Ростов" жарима майдончаси ичигача кириб бориб зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, жарима майдончаси ташқарисига чиқиб кетди.

28. Жарима майдончаси ичида Норманнинг зарба йўллашига "Оренбург" ҳимоячилари йўл қўйишмади.

26. "Ростов" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди, кутилмаганда Долгов тўпни қўл билан ўйнаб юборди.

22. Ўйин жуда зерикарли ўтмоқда.

19. "Ростов" футболчисига қарши жуда қўпол ўйнагани учун Андрей Малих огоҳлантирилди.

17. ЗАРБААААААААА!!! Мамаев 25 метрлардан кучли зарба йўллади. Климович тўпни қайтарди. Ўйиндаги илк зарба.

15. Мамаев чап қанотдан тўпни марказга, рақиб жарима майдончаси ичидаги Шомуродовга тўпни оширганди. Лекин ҳимоячилар ўз ўрнида.

11. Фақат ва фақат пас кўряпмиз, ортиқча бирор нима йўқ.

7. Шкофлек ҳужумга ўтаётганди, бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

3. Яна жарима зарбаси. Мамаев тўп олдида. Павелнинг оширган тўпини Шахов боши билан қайтариб, аутга чиқариб юборди.

2. "Ростов"да илк дақиқалардан жарима зарбаси юзага келганди. Бироқ "подача"ни ҳимоячилар қайтариб юборишди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Барча расмий тадбирлар ўтказилди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ҳозирда "Локомотив" таркибида ўйнаётган Вадим Афонин айнан "Оренбург" таркибидан келганди. Жамоа ҳозирда сўнгги ўринда кетмоқда.

- Бугун кайфиятни бироз тушурган "Энергетик-БГУ"нинг ўрнини "Ростов" ғалаба билан тўлдириб кетишини, Шомуродов эса гол уришини истаяпман.

- Қадрли футбол мухлислари, Минскдан Оренбург томон етиб келдим) Ўйинни сизлар билан биргаликда Миржалол Норматов кузатиб бормоқда. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика