"Ордабаси"да ғалаба, Гейнрих 18-секундда гол урди
25 апр 2015 20:07
Новости
"Ордабаси"да ғалаба, Гейнрих 18-секундда гол урди
Қозоғистон чемпионати 9-тури доирасида ҳамюртимиз Александр Гейнрих тўп тепаётган "Ордабаси" жамоаси сафарда "Тобол"га қарши майдонга тушди.
Шимкентликлар шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Александр Гейнрих ўйиннинг 18-сониясида гол киритиб ҳисобни очди. Ушбу гол мавсумнинг энг тезкор голи бўлди.
Меҳмонлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Саша ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди. "Ордабаси" ушбу ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида иккинчи ўринга чиқиб олди.
Қозоғистон чемпионати
"Тобол" (Костанай) - "Ордабаси" (Шимкент) 1:3 (1:3)
Голлар: Александр Гейнрих 1 (0:1), Симчевич 19 (0:2), Бугаев 32 (1:2), Божич 38 (1:3).
Огоҳлантиришлар: Юрин 55, Красич 67
"Ордабаси": Сидельников, Малый, Симчевич (Адирбеков 88), Суюмбаев, Трайкович, Бейсенов, Нургалиев, Петров (Аширбеков 57), Божич, Александр Гейнрих, Тунгишбаев (Сариев 65).
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии