RU

Последние новости

22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  0 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  78 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  10 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  4 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  8 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  10 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3

"Оқ-тепа" - "Шердор". Учрашувидан кейинги фикрлар Новости

"Оқ-тепа" - "Шердор". Учрашувидан кейинги фикрлар

“Оқ-тепа” – “Шердор” учрашуви якунлангач иккала жамоа устозлари ўйин ҳақидаги фикрларини билдиришди.
Александр Токов ("Оқ-тепа" бош мураббийи): - Бугун ҳам аввалги беллашувларда бўлгани каби рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун жуда кўп имкониятларга эга бўлдик. Агар футболчиларим яратилган вазиятлардан фойдаланишганида ўйин тақдирини назарий жиҳатдан танаффусга қадар ҳал қилган бўлардик. Аммо ҳар доимги “касаллик” яна панд берди.

Иккинчи бўлим ҳам биз учун ёмон бошланмаганди. Ҳатто иккинчи голни ҳам ургандик, бироқ қанот ҳаками Аҳмаджоновни “офсайд”дан гол урди деб ҳисоблади. Очиғи, ҳакамнинг бу қарорига тушунмадим. Ҳужумларимиз голга айланавермагач, йигитлар диққатни йўқотиб қўйишди. Айниқса, ҳимоячилар ўзларига ўхшамай қолишди. Натижада бутун ўйин давомида икки марта жиддий хавфли ҳужум ташкил қилган меҳмонлар ғалабани илиб кетишди.

Сайфулла Шарипов ("Шердор" бош мураббийи): – “Андижон”га қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин “Оқ-тепа” билан бўладиган баҳсга жиддий тайёргарлик кўрдик. Рақибнинг ўйинини ўрганиб чиқиб, шунга мос равишда тайёрландик. Гарчи бугунги беллашувга айни учрашув арафасида етиб келган бўлсак-да, бу бизга салбий таъсир қилгани йўқ.

Бугун майдон эгаларига муносиб қаршилик кўрсатдик. Биринчи бўлимда ўз дарвозамиздан битта тўп олиб чиқдик. Танаффусда шогирдларимга ўз ўйинларини кўрсатишларини таъкидладим, қолаверса, ҳужумлар сонини оширишларини ҳам сўрадим. Бу якунда ўз самарасини бериб, биз ажойиб ва муҳим ғалабага эришдик.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика