RU

Последние новости

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  8 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  2 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  112 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  15 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  470 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

"Оқ-тепа" - "Нефтчи" ўйинидан фотомақола Новости

"Оқ-тепа" - "Нефтчи" ўйинидан фотомақола

Тўғриси фарғоналиклар томонидан кўрсатилаётган ўйин кўпчиликда қизиқиш уйғотаётган эди.
Шу боисдан "Оқ-тепа" - "Нефтчи" ўйинини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрдик. "Нефтчи" учун кубок керак эмас эди деб айтмаган бўлардим. Жамоа асосий таркибдан 5 нафар футболчини захирада қолдирди. Мурод Исмоилов захира ўриндиғида ўтирган футболчилар билан ҳам ғалаба қозона оламан деб ўйлади. Четдан қараганда "Бунёдкор" билан ўйин олдидан биринчи лига вакилига қарши ҳамма жамоа ҳам шундай қарорга келиши аниқ. Исмоиловда кеча битта хато бўлди, у ҳам бўлса дарвозабон танлашда. Киритилган голларни бугун кун давомида сайтга қўйишга ҳаракат қиламиз. Берилган зарба дарвоза тўридан жой олаверди. Голлар ҳам бир-биридан чиройли бўлди. 


Агар кубок "Нефтчи"га керак бўлмаганида, биринчи бўлимни ўзидаёқ Аббосбек Махситалиев ўйинни кучайтириш учун майдонга тушмаган бўларди. Қисқа қилиб айтганда, кеча "Оқ-тепа"нинг куни эди.Бу ўйинни яна бир эътиборли томони шунда бўлдик-ки, "Нефтчи" ва "Оқ-тепа" сафида бир неча нафар пахтакорчилар ҳаракат қилганлари бўлди."Оқ-тепа"да Фарҳод Мирааҳматов, Жалолиддин Саидов, Сергей Рекун, Темур ҳакимов ва Абдул Азиз Юсупов ҳаракат қилган бўлсалар, "Нефтчи" сафида Абдуллоҳ Олимов, Муҳсинжон Убайдуллаев ва Аббосбек Масталиев тўп тепдилар. Буларнинг бари 1993/94 йилда туғилган футболчилар эди.




Темур Ҳакимов ва Аббосбек Махсталиев энди қарама-қарши жамоаларда тўп тепятилар. Кечаги ўйинда омад улардан биринчисига кулиб боқди.




Ҳисоб 4:0 кўриниш олганидан кейин футболчилар селфига тушяптилар, албатта бу пантомима...




Собир Усмонхўжаев ҳакам томон айтган гаплари учун қизил карточкага муносиб кўрилди. Сардор Раҳмонов эса "Оқ-тепа" аъзосини калла қўйиб йиқитганини эса қанот ҳакамлари ҳам бош ҳакам ҳам беэътибор қолдирди. Аслида икки жамоа аъзосига ҳам биттадан қизил карточка бериш лозим эди.




Раҳмоновни қизишиб кетганини кўрган Исмоилов қизил олмасин деган мақсадда уни дарҳол алмаштирди. Бу вазиятда "Оқ-тепа" мухлислари Раҳмонов томонидан амалга оширилган вазият учун изоҳ сўраяптилар.




Ўйиндан кейин эсдалик учун сурат...


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика