RU

Последние новости

17:57Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" (матнли трансляция)  2 17:51"Байер", "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:30"Химки" — "Рубин". Таркиблар маълум  0 17:23"Сумқайит" ва "Сабаҳ" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  0 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  0 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  2 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  8 13:01"Реал" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  16 12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  9 11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  3 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  4

"Оқ-тепа" мураббийи Бахтиёр Эргашев: "Мақсадимиз кейинги йилга қадар яхши жамоани шакллантириш" Новости

"Оқ-тепа" мураббийи Бахтиёр Эргашев: "Мақсадимиз кейинги йилга қадар яхши жамоани шакллантириш"

Про лиганинг 11-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Оқ-тепа"(6:1) учрашувидан сўнг мехмон жамоа мураббийи Бахтиёр Эргашев фикрларини билдирди.



"Авваламбор "Хоразм" жамоасини ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ушбу учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик, биз  истаётган футболни йигитлар кўрсатишга ҳаракат қилишди. Лекин, ўйинимиз чиқмади. Кўрдинглар, анча қийналдик. Тезкор гол ўтказиб юбордик. Шундан кейин ўйинимиз ўзгариб кетди. Нима ҳам дердим, ишлаяпмиз, мехнат қиляпмиз. Бугун асосий таркибда беш нафар ёш футболчини туширдик. Мақсадимиз кейинги йилга қадар яхши жамоани шакллантириш",- дейди Бахтиёр Эргашев.

- Таркибда муаммолар бор дедингиз. Мавсум бошида жамоа яхши таркибга эга эди. Давралар оралиғида уларни қўйиб юборилиши клубнинг стратегияси билан боғлиқми ёки бошқа сабаблар ҳам борми?

- Иброҳим Томива, Шерзод Қодиров каби футболчиларимизни ижарага берганмиз. Қолган футболчилар ўз ихтиёри билан бошқа жамоага кетишган. 

- Клубда испаниялик Серхио Маринангели иш бошлаганини биламиз. Одатда испаниялик мураббийлар ўз жамоаларида испан футболига асосланган услубни шакллантришади. "Оқ-тепа" жамоасида ҳам яқин йилларда испан футболига хос бўлган ўйинни кўрамизми ёки клуб ўзининг мавжуд ўйин услубини шакллантиришга кўпроқ ҳаракат қиладими?

- Жамоамиз асосан испан футболи услуби яъни тики-така билан ўйнайди. Испаниялик мураббийни олиб келишдан мақсад клубда "Барселона" услубини шакллантириш, мураббий билан ҳамжиҳатликда ишлаш, тажриба орттириш. Кўрган бўлсангиз "Турон" ва "Нефтчи" билан ўйинларда қисқа ва ўрта паслар билан ҳаракат қилдик. Испаниялик мураббий ҳам Европа услубини олиб киришга ҳаракат қилмоқда. Бир йилда жамоада сиз истаган футболни шакллантириб бўлмайди. Бунинг учун вақт керак.

- Сарвар Жуманиёзовнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Сарвар иқтидорли футболчи. Баллик схемада баҳолаганда 10 баллга лойиқ ўйин кўрсатди. Унга келажакда омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика