RU

Последние новости

16:40ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади  10 16:21"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди  2 15:51Суперлига-2025. 1-тур расмийлари эълон қилинди  3 15:34Паулу Фонсека 9 ойга футболдан четлатилди  4 15:17Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ишдан кетишдан қўрқмайман, омадсизлик туфайли ютқаздик, терма жамоага коррупция аралашгани йўқ"  11 14:58Луис Энрике "Ливерпул"га имкониятни бой берганидан кейин: "Шу ўйинни такрорласак, кейинги босқичга чиқамиз"  13 14:37"Сўғдиёна" стадиони янги мавсумга шай!  2 14:15Расман: "Ал Ҳилол" асосий ўйинчинларидан бири бир ойга сафдан чиқди ва "Пахтакор"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  10 13:55Болаларга футбол керак, лекин... (ПФЛ қарорига муносабат)  5 13:33Рафинья — 2024 йил бошидан буён ЕЧЛнинг энг самарали ўйинчиси  2 13:10Қизиқ факт. "Пахтакор" 18 йилдан буён ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазмаяпти  10 12:476 та жамоа иштирок этадиган ПРО Лига қуръаси қачон бўлиши маълум  3 12:23Нойер "Байер"га қарши баҳсда жароҳат олди  0 12:04"Ньюкасл" футболчиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 11:41"Фенербахче" Моуриньо билан шартномани узайтирмоқчи  3

"Оқ-тепа": "Металлург" ҳам мағлубиятга учратилди Новости

"Оқ-тепа": "Металлург" ҳам мағлубиятга учратилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун жамоамиз янги мавсумга тайёргарлик жараёнидаги сўнгги назорат учрашувини ўтказди.
"Жар" ўйингоҳининг асосий майдонида бўлиб ўтган беллашувда рақиб олий лига вакили "Металлург" бўлди. Бекабод жамоаси шу куни ўзининг асосий таркиби билан ҳаракат қилди. Ҳисоб рақиб томонидан очилди. 14-дақиқада ҳимоячиларимизнинг эҳтиётсизлиги туфайли дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Нуқтага яқинлашган Дилмурод Каримов ҳисобни очди.

Рустам Дадабоев зарба йўналишини топган бўлса-да, тўпни қайтара олмади. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас бош ҳакам Валентин Коваленко энди "Металлург" дарвозаси томон пенальти белгилади. Сергей Рекун ўзининг кучли зарбаси билан Зафар Сафоевга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Бир дақиқа ичида урилган икки голдан кейин ўйин темпи бирозга пасайди, аммо жамоалар дарвозалар олдида ҳужум ташкил қилишни тўхтатишмади.
 
Биринчи бўлим якунланишига 5 дақиқа қолганида ҳисоб ўзгарди. Ўнг қанотдан катта тезлик билан ҳужумга ўтган Сардор Соибов жарима майдони ичида ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Абдулазиз Юсуповни тўп билан таъминлади. Ҳужумчи осонлик билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимнинг аксар қисми ҳам вакилларимиз устунлигида ўтди. Футболчиларимиз гол уриш учун жуда кўп имкониятларга эга бўлишди, бироқ вазиятлар кўкка совурилди. 83-дақиқада тажрибали Илдар Магдеев ўнг қанотда аниқ зарбаси билан "Металлург" аъзоларини учинчи марта майдон марказига чорлади. Шу тариқа мавсумга тайёргарлик давомидаги сўнгги назорат учрашувини ғалаба билан якунладик.
 
Бугунги учрашувдан кейин футболчиларга бир кунлик дам берилди. Душанба куни тушдан кейин машғулотлар давом эттирилади.
 
Назорат учрашуви
ОҚ-ТЕПА - МЕТАЛЛУРГ - 3:1 (2:1)
28 апрель. Тошкент. "Жар" стадиони.
Бош ҳакам:
Валентин Коваленко.
"Оқ-тепа": Рустам Дадабоев, Фарҳод Мирааҳматов (Жўрабек Собиров, 87), Ярослав Крушелницкий, Темур Яфаров (Жалолиддин Саидов, 82), Элдор Эргашев (Муҳаммадали Файзуллаев, 80), Илдар Магдеев (Суҳроб Саримсоқов, 87), Собир Усмонхўжаев (Зафаржон Қорақулов, 62), Сардор Соибов (Иззатилла Абдуллаев, 70), Анвар Раҳимов (Маъруф Аҳмаджонов, 84), Сергей Рекун (Темур Ҳакимов, 51), Абдулазиз Юсупов (Берумий Абдунабиев, 66).
"Металлург": Зафар Сафоев, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Александр Ковалёв, Дониёр Одилов, Сардор Расулов, Алишер Зиёвуддинов, Мурод Тошматов, Саид Абдужабборов, Мирғиёс Сулаймонов, Шоҳназар Норбеков.
Захирадан тушганлар: Суҳроб Султонов, Руслан Вагапов, Даврон Каримқулов, Аюбхон Нўъмонов, Низом Эсонов.
Голлар: Дилмурод Каримов, 14-пенальтидан - 0:1. Сергей Рекун, 15-пенальтидан - 1:1. Абдулазиз Юсупов, 40 - 2:1. Илдар Магдеев, 83 - 3:1.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика