RU

Последние новости

00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  4 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  31 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  6 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5

“Оқ-тепа” иккинчи босқични ғалаба билан бошлади Новости

“Оқ-тепа” иккинчи босқични ғалаба билан бошлади

“Оқ-тепа” Ўзбекистон Биринчилигининг иккинчи босқич ўйинларини ғалаба билан бошлади.

Тажрибали мураббий Усмон Тошев бошчилигидаги “Спартак” жамоасини қабул қилган вакилларимиз ишончли ғалабага эришди. Беллашув жамоамизнинг тўлиқ устунлигида ўтди десак муболаға бўлмайди. Футболчиларимиз тўқсон дақиқа давомида меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиш учун жуда кўп имкониятларга эга бўлди. Хусусан, иқтидорли ярим ҳимоячи Никита Павленко тўрт марта “Спартак” посбони Равшан Абдужабборов қаршисида ёлғиз қолиб, барча вазиятни ҳам кўкка совурди. Қолаверса, Павленконинг бош билан дарвоза томон йўллаган икки зарбаси ҳам ўта хавфли чиқди. Сўнгги сонияларда омад меҳмонларга кулиб боқди.

Бундан ташқари, биринчи бўлимнинг сўнгги уч дақиқасида дублга эришиб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилган ҳужумчи Маъруф Аҳмаджоновда ҳам ҳисобни янада йирикроқ кўринишга келтириш учун имкониятлар етарлича бўлди. Аммо Аҳмаджонов иккитагина вазиятни голга айлантирди. 43-дақиқада ҳужумчи бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада меҳмонлар сунъий офсайдни ташкил қилишда хатога йўл қўйишди. Натижада Андрей Шашков ўнг қанотдан ҳужумни ривожлантирди ва тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Бу ерда ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилган Аҳмаджонов ҳисобни 2:0 кўриниш олишини таъминлади. Мазкур ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.

“ОҚ-ТЕПА” – “СПАРТАК” – 2:0 (2:0)

12 август. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.

Бош ҳакам: Мурод Муҳамедов (Тошкент вилояти).

Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров (Тошкент), Суннатилла Каримов (Тошкент).

Захира ҳаками: Анатолий Рубаков (Тошкент).

Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент).

“Оқ-тепа”: Валерий Карпенко, Алишер Алимов (Алексей Локтионов, 84), Вадим Любинский, Дониёр Усмонов, Андрей Шашков, Зокир Мирзааҳмедов, Бобур Абдураҳмонов, Вадим Ничунаев (Шоҳруҳ Пирназаров, 89), Хушнуд Маматов (Азамат Мамажонов, 52), Никита Павленко (Илҳом Ражабов, 76), Маъруф Аҳмаджонов (Шоҳруз Норхонов, 75).

“Спартак”: Равшан Абдужабборов, Баҳодир Рамазонов (Равшан Асланов, 79), Шуҳрат Мусаев, Комил Самиев (Достон Убайдуллаев, 73), Мирислом Ҳасанов, Суҳроб Қобилов, Фирдавс Асадов, Ислом Исоқжонов, Умид Жумаев, Достон Шабонов (Санжар Эсонов, 68), Жаҳонгир Саидов (Азиз Акрамов, 54).

Голлар: Маъруф Аҳмаджонов, 43 – 1:0. Маъруф Аҳмаджонов, 45+1 – 2:0.

Огоҳлантиришлар: Зокир Мирзааҳмедов, 34. Шуҳрат Мусаев, 45+1. Баҳодир Рамазонов, 50. Достон Шабонов, 64. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика