RU

Последние новости

23:25Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!  0 22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  3 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  2 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  7 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  10 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  6 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  6 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  3 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1

"Оқ-тепа": "Ғалабасиз серия ниҳоясига етди" Новости

"Оқ-тепа": "Ғалабасиз серия ниҳоясига етди"

Кеча мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларининг 2-босқич 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
2-турда лига етакчиси “Машъал”ни мағлубиятга учратган жамоамиз омадсизлик гирдобига тушиб қолган эди. Даставвал сафарда “Хоразм”га имкониятни бой берган вакилларимиз кейин “Орол” билан дуранг ўйнади. Сўнг ўз уйимизда “Шердор”га ҳам ютқазиб қўйдик. Уч ўйинга чўзилган омадсиз серия бугун барҳам топди.

Косоннинг “Аланга” жамоасини қабул қилган “Оқ-тепа” 3:1 ҳисобида ғалаба нашидасини сурди. Ҳисоб биринчи бўлим охирида майдон эгалари томонидан очилди. Мезбонлар сардори Зокир Мирзааҳмедов 30 метрлардан дарвозани нишонга олиб, “Оқ-тепа”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффусдан кейин учрашув янада қизиқарли тус олди. Меҳмонлар бир қатор имкониятларга эга бўлган бўлса-да, биттагина вазиятни голга айлантиришди. Аксинча, футболчиларимиз косонликлар дарвозасини икки дақиқа ичида икки бор ишғол қилиб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилишди.
 
Дастлаб захирадан майдонга тушган Хислат Усмонов жарима майдони ичида шериклари ривожлантирган ҳужумга якуний нуқта қўйди. Ярим ҳимоячининг жарима майдонининг ўнг тарафидан дарвозанинг узоқ бурчагига йўллаган охиста зарбасини Жавоҳир Илёсов қайтара олмади. Орадан икки дақиқа ўтиб, Бобур Абдураҳмонов ўзига хос рейд уюштирди. Жарима майдонига қадар бир нечта ҳимоячиларни ортда қолдирган Бобур ажойиб зарба билан ҳисобни 3:0 кўриниш олишини таъминлади. Юқорида таъкидлаганимиздек, меҳмонлар вакилларимизнинг уч голига бир тўп билан жавоб қайтаришди. Шоҳжаҳон Қиличев Валерий Карпенконинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни биттага қисқартирди. Қолганига меҳмонларнинг кучи ҳам, вақти ҳам етмади.
 

“ОҚ-ТЕПА” – “АЛАНГА” – 3:1 (1:0)
6 cентябрь. Тошкент. "Оқ-тепа" стадиони
Бош ҳакам:
Шерзод Қосимов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Сервер Еремеев (Тошкент), Бахтиёр Жапарқулов (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Олим Абдувосилов (Тошкент).
Назоратчи: Олег Рубаков (Тошкент).

“Оқ-тепа”: Валерий Карпенко, Вадим Любинский (Маъруф Зокиржонов, 82), Шавкат Раимқулов, Алишер Алимов, Андрей Шашков, Никита Павленко (Хислат Усмонов, 52), Бобур Абдураҳмонов, Вадим Ничунаев, Маъруф Аҳмаджонов (Рафаэль Абдураҳмонов, 81), Сардор Хуршидов (Хушнуд Маматов, 58), Зокир Мирзааҳмедов (Илҳом Ражабов, 75).

“Аланга”: Жавоҳир Илёсов, Фахриддин Холмуродов, Темур Бекчонов (Равшан Нарзуллаев, 56), Шоҳруҳ Достонов (Марадона Сафаров, 73), Шоҳжаҳон Қиличев, Аслиддин Лутфуллаев (Акмалий Раҳимзода, 70), Адҳам Нормуҳамедов (Хуршид Суюнов, 63), Зуҳриддин Камолов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Сардор Абдураимов, Отабек Мелиев.

Голлар: Зокир Мирзааҳмедов, 40 – 1:0. Хислат Усмонов, 68 – 2:0. Бобур Абдураҳмонов, 70 – 3:0. Шоҳжаҳон Қиличев, 74 – 3:1.

Огоҳлантиришлар: Адҳам Нормуҳамедов, 44. Валерий Карпенко, 61.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика