"Оқ-тепа": Эртага “Нефтчи” билан ўйнаймиз
28 апр 2015 18:00
Новости
"Оқ-тепа": Эртага “Нефтчи” билан ўйнаймиз
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал учрашувлари старт олади.
“Оқ-тепа” Кубок баҳсларининг мазкур босқичида олий лига вакили, чемпионатнинг 6-туридан кейин турнир жадвалида тўплар нисбатига кўра, “Локомотив”дан кейин 3-ўринни эгаллаб турган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан тўқнаш келади. Рақиб олий лиганинг сўнгги турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилиб, йирик ҳисобда мағлубиятга учратди ва “Оқ-тепа”га қарши ўйинга кўтаринки руҳда етиб келмоқда.
Мазкур жамоалар бугунги кунга қадар расмий мусобақаларда бирор марта учрашмаган. Фақатгина ўтган йили янги мавсумга тайёргарлик жараёнида “Оқ-тепа” “Нефтчи”нинг ёшлар таркиби билан Тошкентда назорат учрашувида майдонга тушган. Ўша беллашувда жамоамиз кичик ҳисобда (1:0) ғалаба нашидасини сурган.
Учрашув 16:30да “Оқ-тепа” стадионида бошланади.
Ўзбекистон Кубоги. 1/16 финал
ОҚ-ТЕПА – НЕФТЧИ
29 апрель. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 16:30
Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Жасур Мухторов (Тошкент).
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).

championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии