RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  3 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  76 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

“Оқ бўрилар”нинг садоқатли вакили Новости

“Оқ бўрилар”нинг садоқатли вакили

Бугун ўзбек футболида ўз ўрни, мавқеи, ҳурмат ва эътиборига эга бўлган “Шўртан” жамоасининг садоқатли йигитларидан бири, кўп йиллардан буён катта маъмур сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Ботир Расулов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Қаҳрамонимизни чин маънода “Оқ бўрилар” жамоасининг садоқатли вакили дейишга тўла асосларимиз бор. Футбол билан болалик чоғларидан ошно тутинган Ботиржон кўпчилик тенгқурлари қаторида Ғузор футболининг ҳам асосчиси, ҳам отаси ҳисобланган Эшмурод Чоршанбиевга шогирд тушди ва миллионлар ўйинининг сир-асрорларини чуқур ўрганди. Катта футболга ҳам Ғузорликлар таркибида қадам ташлади. Севимли жамоаси “Шўртан”нинг иккинчи лигадаги баҳсларида иштирок этиб, мамлакатимиз футболининг юқори поғанасига кўтарилишига ўзининг камтарона, муносиб ва беқиёс ҳиссасини қўшди.

“Шўртан” Ўзбекистон Чемпионати Биринчи Лигасида ўз иштирокини бошлаган дастлабки йилларда у ака-ука Илҳом ва Икром Норчаевлар, Баҳодир Аҳмедов, Карим Рустамов, Шоди Номозов, Шуҳрат Акмирзаев (марҳум), Абдураҳмон Юмангулов, ака-ука Бахтиёр ва Ихтиёр Каримовлар, Эркин Мирзаев, Акмал Саитқулов, Баҳром Бобомуродов, Алексей Раупов, Шавкат Исмоилов, Наврўз Жўраев, Шуҳрат Қиёмов, Александр Бейнарович, Дадажон Тоғаев, ака-ука Суннатилло, Сирож ва Баҳодир Шаймардоновлар, Марат Бильданов каби нафақат Ғузор, балки Қашқадарё футболининг номдор вакиллари билан бир вақтда тўп суришга муваффақ бўлди.



Ботир Расулов “Оқ бўрилар”нинг Олий Лигага чиқишига ҳам муносиб ёрдам кўрсатди. Тақдир таққозоси билан орада Қашқадарёнинг ўз даврида яна бир таниқли “Ҳисор” жамоасида ўйнади ва Шаҳрисабзликларнинг ҳам Биринчи лигага йўл олишларида бирга бўлди.

Катта футболдаги фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам у ўз ҳаётини қадрдон жамоаси тақдири билан узвий боғлади. Мана бир неча йилдирки, “Шўртан” ПФКда катта маъмур вазифасида фидокорона меҳнат қилиб келмоқда. Ғузор жамоасининг Халқаро майдонлардаги иштирокида, шунингдек Ўзбекистон Чемпионатлари ва мамлакат Кубоги баҳсларидаги муваффақиятларида биргаликда ҳамнафас бўлиб келмоқда.

Масъулиятли, ҳалол ва фидокорона меҳнатлари эвазига Ботир Расулов нафақат “Шўртан” жамоасида, балки Суперлиганинг “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “АГМК, “Металлург”, “Андижон”, “Қўқон-1912”, “Навбаҳор”, “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Бухоро”, “Қизилқум”, “Сурхон”, “Насаф”, шунингдек ПРО-Лиганинг кўпгина жамоаларида меҳнат қилаётган ҳамкасблари ва дўстлари орасида катта ҳурмат ҳамда эътиборга эришган.

Шу муносабат билан “Шўртан” ПФК раҳбарияти, ходимлари, мураббийлар гуруҳи, футболчилари ва кўп минг сонли мухлислари номидан Ботир Расуловга ушбу кунда аввало соғлик, саломатлик, оилавий тинчлик, хотиржамлик, ишларига ривож тилаймиз.

Туғилган кун муборак бўлсин Ботиржон, деб қоламиз!


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика