RU

Последние новости

20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  24 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8

Онахоннинг дуоси... Новости

Онахоннинг дуоси...

Бугун тўрт кун давом этган "Олтин Куз" - 2016 фестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Ҳозир ёзаётганларимни "пост" шаклида ижтимой тармоқлардан бирига ёзсам бўларди. Лекин, шу фестивални ўтказишда ёрдам берган барча-барчани кўплаб ўқувчиларига сайтимиз орқали билдиришни лозим топдим.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси? Бу мавзуни анча бўлди четга суриб қўйганимга. Мен бот-бот айтаман, пойдеворни яхшилаб ўрнатмас эканмиз, биргина Одил Аҳмедовга таяниб қолган МТЖ билан узоққа бора олмаймиз. Пойдевор йўқ экан, қайдан чиқсин янги Аҳмедовлар-у, Гейнрихлар... Ўтмишнинг Қосимов-у, Шацкихлари?

Шунинг учун биз биргаликда болалар футболини ривожи йўлида ҳозирдан ўз дастуримиз асосида иш бошлашимиз керак.

Одатда Ўзбекистонда ўтказилинадиган барча мусобақаларда ё чепмион, ё кубок соҳиби аниқланади. Европа, Жанубий Америка ва Осиёнинг аксар футболи ривожланган давлатларида бироз бошқачароқ. Уларда 12/14 ёшгача ҳар бир мусобақа фестивал кўринишида бўлади. Мусобақа давомида ота-оналар ким чемпион, менинг фарзандимга ҳам медаль борми қабиладаги саволларни жуда кўп бердилар. Уларнинг барига жавобимиз бир бўлди, бу ерда ҳамма чемпион, бу ерда ҳаммага олтин медаль бор. Якунда шундай бўлди ҳам. 


"Олтин Куз" - 2016 жорий йил ҳисобидаги тўртинчи фестивалимиз бўлди. Секин аста мураббийлар ҳам фестивал шаклидаги мусобақаларга кўника бошлашаяпти. Фақат натижага ўтиб кетишаётгани бироз нотўғри бўлди. Оддий ўйинда футболчиларни сўкмаслик керак. Булар энди 8 ёшга тўлдилар. Аввал уларга футбол ўйнашни мураббийни ўзи ўргатиши лозим. Турнирга ҳар куни бирон киши меҳмон бўлиб келди. Уларнинг барчаси деярли шу ҳолатларга эътибор қаратишди. 

"Японияда бундай эмас", - деб кулиб қўйди Сато. 

Шу фурсатдан фойдаланиб, турнирни юқори савияда ўтишига ўзининг муносиб улушларини қўшган "Oreo", "Zizi", "Camera.uz" ва "Start" савдо белгиларига самимий ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Улар билан турнирнинг сифати ошди, "MY5" каналидан Дилшод Файз ва Асрор Мансуровга катта раҳмат! "Футбол20" аренаси бошқарувчиси ўзимизнинг Ҳамдам акага. Мусобақани ҳакамлар билан таъминлаб берган, Шуҳрат Пўлатов ва турнирни бошидан охиригача ёрдам берган Илҳом Ёқуббековга.


Ва сўнгги кун меҳмони сифатида турнирнинг тақдирлаш маросимида иштирок этган Миржалол Қосимов, Шуҳрат Рахмонқулов ҳамда Бахтиёр Ашурматовга раҳмат!

Кейинги мусобақамизга ҳам оз қолди. 15-16 октябрь кунлари Наманганнинг Тўрақўрғон туманида "Келажак Юлдузлари" мусобақамизнинг водийдаги фестивалини ўтказамиз. Тўрақўрғонда кўришгунча! 

Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика