"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"
08 окт 00:00
Новости
"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"
"Ажойиб финал бўлди. Аргентина зўр ўйин кўрсатди, буни кутгандик. Жуда қийин ўйин бўлди. Олдинга ўтишда ва ҳимояланишда яхши ҳаракат қилдик. Биз яхши ўйнашимиз шартмасди, балки ғалаба қозонишимиз керак эди. Ва биз шундай қилдик.
"Олтин тўп" соҳиби бўлганимдан хурсандман. Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга расмий ўйин ўтказмаган ҳолда ташриф буюрдим. Ҳатто чап оёғимдан фойдалана олмасдим. Шифокорлар менга эҳтиёт бўлиш кераклигини айтишди, чунки ҳали тўлиқ тузалмагандим. Шу тариқа, гуруҳ босқичини жуда эҳтиёткорлик билан ўтказдим. Плей-офф босқичида эса оёғим анча ўзига келди ва шикастланганимни унутиб қўйдим. Бразилия ўз тахтига қайтишига ёрдамим текканидан хурсандман.
Умуман олганда, ажойиб турнир гувоҳига айландик. Мундиал давомида шаклланиб бораётган янги жамоаларни кўрдик. Менимча, футзалда жамоаларнинг даражаси борган сари тенглашмоқда", деди Диего.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ўз тарихида олтинчи маротаба жаҳон чемпиони бўлди.
Диего эса мундиалнинг энг яхши футзалчиси деб топилди.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Комментарии