RU

“Олтин тўп-2022”га даъвогарлар рейтинги янгиланди Новости

“Олтин тўп-2022”га даъвогарлар рейтинги янгиланди

“Goal” 2021/22 йилги мавсумнинг энг яхши футболчисига даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Унда ҳали ҳамон “Реал” форварди Карим Бензема етакчилик қилмоқда. Муҳаммад Салоҳ 2-бўлса, Садио Мане Роберт Левандовскини ўрнини эгаллаб, кучли учликка якун ясамоқда.

“Олтин тўп”нинг кўп карра ғолиблари Лионель Месси (ПСЖ) ва Криштиану Роналду (“Манчестер Юнайтед”)га эса топ-20 рўйхатидан жой тегмаган.

Кучли ўнлик қуйидаги кўринишда:

1. Карим Бензема – "Реал Мадрид";

2. Муҳаммад Салоҳ – "Ливерпуль";

3. Садьо Мане – "Ливерпуль"

4. Роберт Левандовски – "Бавария";

5. Килиан Мбаппе – ПСЖ;

6. Винисиус Жуниор – "Реал Мадрид";

7. Лука Модрич – "Реал Мадрид";

8. Кевин де Брюйне – "Манчестер Сити";

9. Филип Фоден – "Манчестер Сити";

10. Трент Александер-Арнолд – "Ливерпуль".

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика