RU

Последние новости

18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  0 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  2 18:03Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  9 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  11 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  23 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24

"Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Ходжагелдиев: "Иккита четлатишга қарамай футболчиларим охиригача курашишди" Новости

"Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Ходжагелдиев: "Иккита четлатишга қарамай футболчиларим охиригача курашишди"

ОФК кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Хўжанд" - "Олтин Аср" (2:2) учрашувидан кейин Туркманистон клуби бош мураббийи Язгули Ходжагелдиев ўз фикрларини билдирди.

- Ўйинни ёмон бошладик, четлатишлардан кейин янада қийин бўлди, қизил карточка туфайли мажбурий ўзгаришни амалга оширдик, футболчиларим функционал жиҳатдан ўйинга тайёр эмасликлари кўринди, анчадан буён расмий ўйинларда майдонга тушмаётганимиз ўз сўзини айтди, шуларни ҳисоб олганда бугунги дуранг биз учун қониқарли натижа бўлди.

- Бугун икки футболчингиз қизил карточка олди. Уларнинг ўрнини боса оладиганлар борми?

- Худога шукурки, таркибимизда футболчилар кўп ва бугун четлатилганлар ўрнини боса оладиганлар бор.

- Бугун ғалаба қозона олмадинглар, нима деб ўйлайсиз гуруҳдан чиқиш имконияти қандай?

- Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ, олдинда иккита ўйинимиз бор, кураш охирги тургача давом этади.

- Бугунги омадсиз ўйинга нима сабаб бўлди? Ўйин амалиёти камлиги, ҳакамлик ёки бошқа сабаб?

- Ҳакамлик билан муаммо бўлмади, биз ноябрь ойидан буён расмий ўйинлар ўтказмадик, йигитлар функционал жиҳатдан юқори ҳолатда эмаслар, иккита четлатишга қарамай йигитлар қўлларини туширишмади, охиригача курашишди. Умуман олганда бизга ўйин амалиёти етишмади, аммо буни тўғриласа бўлади.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика