RU

Последние новости

19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  13 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  10 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7

"Олмалиқ": Ёшлар жамоасининг тайёргарлиги авжида Новости

"Олмалиқ": Ёшлар жамоасининг тайёргарлиги авжида

Теги :  Олмалиқ
Биринчи даврани учинчи ўринда якунлаган ёшлар жамоамизнинг тайёргарлик жараёни режага кўра давом этмоқда.

21 июль куни Дукент машғулотлари мажмуасида Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши ўтказилган назорат ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Рақиб жамоадан Ҳамдам Раҳмонов томонидан урилган голга Қадамбой Нурметов пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда жавоб қайтарди. Учрашувда ёшлар жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этди. Шунингдек, кўрикда бўлган Нодир Умаржонов ва Умар Собирхўжаев ҳам жамоа сафида тўп сурди.

Ёшлар жамоаси таркиби қуйидагича кўриниш олди: Максим Криушев, Улуғбек Худойбердиев, Азизбек Суюнов, Абдулазиз Жўрабоев, Абдумалик Тошпўлатов, Дониёр Набиев, Диёр Усмонхўжаев, Миржалол Мирюсупов, Пўлат Тулаков, Сергей Машарипов, Қадамбой Нурметов.
Захирадан майдонга тушганлар: Фарҳод Имомов, Нодир Умаржонов, Мурод Ахатов, Жасурбек Умаров, Дадахон Юсупов, Умар Собирхўжаев, Анвар Сапаров, Аббос Аширов.

Ёшларимиз навбатдаги назорат ўйинини бугун "Бухоро" жамоасига қарши ўтказади. Ўйин "Дўстлик" стадионида соат 18:00да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика