RU

Последние новости

22:00Элит ОЧЛ. "Пахтакор" — "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  93 21:54"Брюгге" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  0 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  11 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  3 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  5 19:33"Арсенал" "Атлетико" футболчиси учун "Челси" билан курашга қўшилди  1 19:06Винисиус Жуниор: "Тез орада "Реал" билан шартномамни узайтираман"  2 18:45Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамкорликка чорлайди  0 18:168-8-8...   7 17:54Тотти: "Мен "Олтин тўп" ўрнига "Рома"ни танлаганман"  11 17:26Италия терма жамоаси афсонаси: "Рома" Довбикни узоқ ушлаб турмайди"  4 16:56"Сурхон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  1 16:35Александр Исак "Ньюкасл"дан Англиянинг бошқа бир жамоасига ўтишига ишора қиляптими?  9

Олмалиқ шаҳри катта футбол байрамига тайёр ФОТОГАЛЕРЕЯ Новости

Олмалиқ шаҳри катта футбол байрамига тайёр ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун Суперлигада 30-тур беллашувларига старт берилади.

Иккинчи олтиталик доирасида АГМК жамоаси "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Бугунги кун олмалиқликлар учун ўзгача аҳамият касб этади. Бутун шаҳар АГМКнинг Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлганини нишонлайди. Клуб мутасаддилари стадион ва унинг атрофида катта футбол байрами ўтказишни мақсад қилишган ва шунга яраша тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Олмалиқдаги стадион байрамга деярли тайёр.





Клуб журналистлар тадбирни ёритишларида қулайлик яратиш мақсадида махсус автобус ажратди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдириб ўтамиз. "Championat.asia" сайтидан Олмалиққа камина - Толибжон Қосимов (журналист, фотограф), Зоир Турсунбоев (оператор) ва Жаҳонгир Файзуллаев (фотограф)лар келдик. Имкон қадар Олмалиқдаги байрамона жараённи ўқувчиларимизга етказишга ҳаракат қиламиз.

АГМК Ўзбекистон кубогини қўлга киритганидан кейин тушилган жамоавий сурат.


Бугун АГМК мураббий, ўйинчи ва ходимларига Кобальт ва Спарк автомобиллари топширилади.


Бироздан сўнг стадионда катта байрам шоуси бошланади.


Махсус ходимлар катта тадбирдан олдин хавфсизлик нуқта-и назаридан стадионни текшириб чиқишмоқда.


Бироздан сўнг Олмалиқ шаҳри аҳолиси ва меҳмонлар учун миллий таомимиз ош сузилади.


Байрамона дастурхонлар стадионга ташриф буюрадиган ҳамюртларимизни кутмоқда.



"Championat.asia" сайтини кузатишда давом этинг. Бугунги кун Олмалиқ шаҳри ва АГМК клубига аталади.

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика