RU

Последние новости

15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  3 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  4 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3

"Олмалиқ": "Қўқон-1912" билан баҳсда голлар шоуси Новости

"Олмалиқ": "Қўқон-1912" билан баҳсда голлар шоуси

Теги :  Олмалиқ
Бугун "Бунёдкор" футбол академияси майдонида "Олмалиқ" навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказди.

"Қўқон-1912" жамоаси билан ўтган бу учрашувда дарвозаларга еттита тўп киритилди. Ҳисобда водийликлар билан қувлашмачоқ ўйнаган жамоамиз якунда иродали ғалабага эришди. Дастлаб ҳимоячи ва дарвозабон хатосидан Абдулазиз Юсупов унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай жарима зарбаси билан Зоҳир Пиримов ҳисобни тенглаштирди. Қўқонликлар биринчи таймда яна бир марта ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бу гал Достонбек Турсунов муваффақиятга эришди. Иккинчи таймнинг дастлабки дақиқаларида Муҳаммад Исаев томонидан урилган гол билан ҳисоб тенглашди. Абдуллоҳ Олимов кучли ва аниқ зарбаси билан учинчи марта ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу вазиятда тўпни дарвозадан жой олишига Ойбек Нурбоев ҳам ҳисса қўшгандек бўлди. Зарба тўғри дарвозага йўналтирилганлиги боис гол Олимов ҳисобига ёзилди. Шундан сўнг, жамоамиз катта куч билан олдинга интилишди. Дониёр Исмоилов кучли зарбаси билан ҳисобни тенглаштирган бўлса, Арслонмурод Аманов ҳам Азиз Ашуров қўриқлаётган дарвозани кучли зарбаси орқали забт этишга эришди.

Учрашувда жамоалар қуйидаги таркибларда иштирок этишди.

"Олмалиқ" - "Қўқон-1912" 4:3
Ҳакам: Дмитрий Пислегин.
Голлар: Зоҳир Пиримов, Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоилов, Арслонмурод Аманов - Абдулазиз Юсупов, Достонбек Турсунов, Абдуллоҳ Олимов.
"Олмалиқ": Роман Абдулов, Абдумалик Тошпўлатов, Евгений Гоголь, Дарко Станоевич, Иброҳим Раҳимов, Дилшод Жўраев, Зоҳир Пиримов, Диёр Туропов, Никита Павленко, Муҳаммад Исаев, Умарбек Тўхтасинов.
Захирадан майдонга тушганлар: Никита Шквирин, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Арслонмурод Аманов, Раҳматулло Бердимуродов, Миржамол Қосимов, Дониёр Исмоилов, Азизбек Суюнов, Фарҳод Тожиев, Рўзимбой Аҳмедов, Мурод Ражабов.

"Қўқон-1912": Андрей Бакланов, Жалил Кимсанов, Фурқат Ҳасанбоев, Достонбек Турсунов, Миржалол Қурбонов, Баҳодир Акрамов, Абдуллоҳ Олимов, Абдулазиз Юсупов, Наврўзбек Алимов, Отабек Зокиров, Отабек Ҳайдаров.
Захирадан майдонга тушганлар: Азиз Ашуров, Ойбек Нурбоев, Илья Ильин, Сардор Қаҳҳоров, Азиз Ибрагимов, Ориф Мамажонов, Маъруф Зокиржонов.

Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 23 февраль куни Муборакнинг "Машъал" жамоасига қарши ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика