RU

Последние новости

16:00CAFA Nations Cup. Ўмон – Қирғизистон. Таркиблар маълум  2 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  1 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  2 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  3 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  9 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  9

"Олмалиқ": "Обод"га қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилди Новости

"Олмалиқ": "Обод"га қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилди

Теги :  ОлмалиқОбод
Бугун Олмалиқ шаҳрида Тошкентнинг "Обод" жамоасига қарши ўтказилган ўйиндан сўнг, "Олмалиқ"нинг иккинчи йиғинига якун ясалди.

Хабар бериб ўтганимиздек, олий лига дебютантига қарши иккита ўйин ташкил этилди. Биринчи учрашувда ҳар икки жамоа кучлироқ таркибни майдонга туширди. Ўйиннинг 17-дақиқасида Диёр Туропов ҳисобни очишга эришди. Орадан етти дақиқа ўтиб Жавлон Искандаров ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Иккинчи таймнинг илк дақиқасида Рўзимбой Аҳмедов ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 48-дақиқада Шохруз Норхонов ҳисобни биттага қисқартирди. 75-дақиқада Ислом Иномов майдондан четлатилди. Бу баҳсни жамоалар қуйидаги футболчилар билан ўтказишди.
"Олмалиқ": Никита Шквирин, Раҳматилло Бердимуродов, Артём Филипосян, Эдуард Жевнеров, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Ислом Иномов, Достон Абдураҳмонов, Диёр Туропов, Абдумалик Абдуллаев, Зоҳир Пиримов, Рўзимбой Аҳмедов.
Захирадан майдонга тушганлар: Евгений Гоголь, Дониёр Исмоилов, Исломбек Исоқжонов, Мурод Ражабов.
"Обод": Даврон Тўраев, Жавлон Искандаров, Ғайрат Умиров, Шерзод Жалилов, Санжар Тўрақулов, Дониёр Ҳасанов, Шохруз Норхонов, Алишер Азизов, Ҳасан Асқаров, Жавоҳир Қаҳармонов, Вячеслав Пурак.
Захирадан майдонга тушганлар: Умид Ёрбеков, Мирзакамол Камолов, Шаҳзод Абдураҳимов, Абдулатиф Абдуқодиров, Арайк Бобоев, Фарҳод Намозов, Аҳрор Умаржонов.

Иккинчи учрашувда омад меҳмонларга кулиб боқди. 81-дақиқада Санжар Баратов томонидан урилган гол ягоналигича қолди. Бу баҳсда "Обод" сафида Дилшод Ҳамроев, Зоҳид Раупов, Шавкат Раҳматов, Азизбек Муротов, Суннат Абдуллажонов, Фаррух Шотурсунов, Абдураззоқ Жўраев, Сергей Рекун каби футболчилар майдонга тушишди. Бу ўйинда "Олмалиқ" шарафини қуйидаги футболчилар ҳимоя этишди.
"Олмалиқ": Умид Хонимқулов, Азамат Исроилов, Азизбек Суюнов, Азамат Абдуллаев, Аббос Пўлатов, Муҳаммад Исаев, Олим Убайхўжаев, Достон Тошматов, Нодир Камолов, Евгений Кочнев, Владислав Павловский.
Захирадан майдонга тушганлар: Михаил Наумов, Абдумалик Тошпўлатов, Дилшод Файзиев, Ислом Битўраев, Тимур Эргашев, Шахбоз Умаров.

Жамоамиз таркибида тўп тепган Владислав Павловский ва Олим Убайхўжаев кўрикка чақирилган. Азизбек Суюнов, Абдумалик Тошпўлатов ва Шахбоз Умаров эса ёшлар таркибидан жалб этилган.

Саидкомил Акбаров ва Роман Абдулов бироз бетоблиги сабаб бу ўйинда иштирок этишмади. Жамоа таркибида бўлган Никита Павленко, Максим Криушев, Фарҳод Тожиев ҳамда кеча жамоа ихтиёрига етиб келган Дарко Станоевич ва Арслонмурод Амановлар машғулот ўтказиш билан чекланишди.

Шу билан 4 январдан бошланган иккинчи йиғинга якун ясалди. Йиғин давомида кўрикда бўлган Азамат Абдуллаев, Нодир Камолов, Ислом Битўраев ва Абдумалик Абдуллаевларга жавоб берилди. Шунингдек, дарвозабон Акмал Ортиқов ҳам жамоани тарк этмоқда.

Жамоамизнинг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини 16 январдан Тошкент шаҳрида давом эттирилади. Режага кўра 19 январь куни Тожикистон чемпиони Душанбе шаҳрининг "Истиқлол" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказилади. Бундан ташқари 22 январда "Андижон", 24 январда "Нефтчи", 28 январда "Бухоро" ва 30 январда Ғузорнинг "Шўртан" жамоалари билан назорат ўйинлари ташкиллаштирилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика