RU

Последние новости

00:16АПЛ. "Вест Хэм" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  2 23:30АПЛ. "Челси" – "Лидс", "Тоттенхэм" – "Ньюкасл": бошланғич таркиблар аниқ  1 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  18 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  12 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  10 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  37 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5 18:27"Бунёдкор" Дания жамоасига имкониятни бой берди  1

"Олмалиқ": Машғулотлар яна давом этади Новости

"Олмалиқ": Машғулотлар яна давом этади

Кеча "Олмалиқ" Олмалиқ шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун тўпланди.
Куннинг иккинчи ярмида ўтган машғулотларда 24 нафар футболчи иштирок этди. Шундан 13 нафари жамоанинг ўтган йилги аъзолари бўлса, қолган 11 нафари "Олмалиқ"қа таклиф этилган футболчилардир.

Ўтган мавсум жамоада тўп сурган футболчилар Умиджон Хонимқулов, Акмал Ортиқов, Никита Шквирин, Шоҳрух Эшбўтаев, Сарвар Жўраев, Азамат Исроилов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Дилявер Абибуллаев, Зоҳир Пиримов, Никита Павленко, Диёр Туропов, Зафар Полвонов ва Ислом Исоқжоновлар бўлса, таклиф этилганлар дарвозабон Тимур Ғаниев (Андижон), ҳимоячи Акмал Бозоров (Динамо), ярим ҳимоячилар Муҳаммад Исаев, Элбек Очилов, Ғулом Ўрунов (Динамо), Санъат Шихов (Динамо), Жаҳонгир Абдумўминов (Машъал), ҳужумчилар Абдулатиф Абдуқодиров (Андижон), Беруми Абдунабиев (Оқ-тепа), Маъруф Тиллаев (Қизилқум) ва Дониёр Исмоилов (Зомин)лардир. Баъзи сабабларга кўра Абдумалик Тошпўлатов, Қадамбой Нурметов, Саламат Қуттибоевлар кечаги машғулотларда иштирок эта олишмади.

Бугундан улар ҳам жамоа сафида бўлишди. Шунингдек, яна бир неча тажрибали футболчи эртага жамоа таркибига қўшилиши кутилмоқда. Жамоани ёш ҳужумчи Шариф Мирзаев тарк этди. У ўз имкониятини бошқа жамоада синаб кўришни хоҳлади. Бунга жамоа раҳбарияти монеълик қилмади.

Биринчи йиғинда қатнашган баъзи футболчилар ёшлар жамоаси машғулотларига ўтказилди. Ёшлар жамоаси машғулотларида 30дан ошиқ футболчи машғулотларга киришди. Ёш футболчилар танлови бир неча босқичда олиб борилади. Назорат ўйинлари орқали ажратиб олинган энг яхши футболчилар якуний рўйхатдан ўрин олади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика