"Олмалиқ" эртага "Шўртан" билан ўйнайди
29 янв 2016 21:22
Новости
"Олмалиқ" эртага "Шўртан" билан ўйнайди
Машғулотлар 2 февралдан яна пойтахтда давом эттирилади. Кўрикда бўлган баъзи футболчиларга ўртоқлик ўйинидан сўнг жавоб берилиши мумкин. Ғузорликларга қарши учрашув Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда 11:00да бошланади.
Шунингдек, эртага худди шу майдонда ёшлар жамоамиз "Пахтакор"-2 жамоаси билан навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказади. Ўтган ҳафтада ёшларимиз учта ўйин ўтказишди. 20 январь куни Қибрайда "Пахтакор" ёшлари билан ўтган баҳсда ҳисоб очилмади. Орадан уч кун ўтиб Олмалиққа Тошкент шаҳри 2-лигаси вакили "Истиқлол" ташриф буюрди. Бу ўйинда ёшларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 26 январда Тошкентнинг "Локомотив" ёшлар жамоаси "Олмалиқ" меҳмони бўлди. Темирйўлчилар билан бироз аввал Тошкентда ўтказилган баҳсда ёшларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Бу галги учрашувда устунлик "Локомотив" (0:1) томонида бўлди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии