RU

Последние новости

09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  0 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  0 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  8 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  11 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16

Олийми ёки ўхшамаган лига? Новости

Олийми ёки ўхшамаган лига?

Йиллар давомида гапирилиб келсада, "исбот йўқ" деган жавоблар билан янгидан янги чемпионатларимиз бошланиб якунига етаверди.

Сўнгги маротаба чемпионатимиз 2008/10 йилларда қизиган бўлса керак. Бундай қинғир ишлар доимо бўлиб келган. Лекин ҳеч қачон бирон киши жазоланмаган эди. Энг ёмони мазкур ҳолатдан терма жамоамиз жабр чекяпти. Аллақачон чиқишимиз керак бўлган жаҳон чемпионати биз учун армон бўлиб қоляпти. Бунга барча айбдор. ОАВ энди гапираман деса уни турткилашади, футболдан уларга қўшиб мухлисларни ҳам совутиб бўлишди.

Кеча Рустам Мирсодиқовни лецензияси мавсум сўнггига қадар олиб қўйилганлиги ҳақида хабар чиқди. Нима учун фақат Рустам Мирсодиқов, қолгаларчи? Қолганлар оппоқми? Албатта йўқ. Аслида ислоҳатни ПФЛни ўзидан бошлаш керак. Айрим клубларга ён босиш, ёқмаганини сарсон-саргардон қилиш бу ташкилот учун одат тусига айланди. Айниқса мусобақалар ўтказиш бўлимида фаолият олиб бораётганларни янгилаш керак. Аллақачон зерикарли чемпионатлар рейтинигда "Топ-3"га кириб олган олий лигамизни қизитиб бериш, ундаги рақобатни ошириш аслида уларнинг қўлларида. Мавсумий "заявкалар" ҳамон эскича, ҳафтлаб қоғоз ташиш билан ўтади. Бутун дунё электрон тизимга ўтганига йиллар бўлиб кетди. Лекин ҳар доим ҳам айбдор ҳакамлар бўлавермас экан. Уларга бу йил иш аввалгилардек кўп бўлмади. Барчасини бошида клубларни ўзлари экан.

Бу масалага фақатгина бир кишини четлатиш билан ечим бериб бўлмайди. Ислоҳат бошландими, ҳаммани текширсинлар. Ҳеч ким қолмасин. Ёшларга қачон йўл очилади? Бир ишни эплай олмаган киши, наҳот ватан равнақи йўлида ўз ўрнини бўшата олмаса?

Биринчи лига-ку, аллақачон "тотализатор" тўрига тушиб бўлган. Буни олий лигадаги баъзи ўйинларда ҳам кўряпмиз. Беш тур давом этган ҳалол футбол иккинчи даврадан кейин батамом ўзгарди. Тўғриси, биринчи давранинг сўннги турларигача билмадик. "Исбот йўқ", деган гапни эса шунчалик ёдлаб олдикки, шеър қилиб айтиб юрсак бўлади. Раҳбарлар, мураббийлар стадионларга бир қаранг! Зерикканидан футболга келаётганлар эвазигагина айрим стадионларда мухлис бор.

Марказда ҳам, ПФЛда ҳам раҳбарларни ўзгартирадиган вақт келди. Ҳозир айни пайти. Янгиликка ва ғояларга бой мутахассисларни Республика бўйлаб сараланиб оладиган айни пайти. Ҳаммани қўли бор жойда, бир кишини четлатиш билан иш битмайди. Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳамма айбдор, лекин мухлислардан илтимос қилардик, ОАВни айбламанг. Бугунги ОАВга ҳайкал қўйса арзийди, театрни футбол дея ёрита олаётганига!

Эртанги йил учун дастури бўлмаган ташкилот ҳеч қачон муваффақиятга эришмайди!

Хайф олий лига клубларига ажратилаётган шунча пуллар. Уларга жазо тариқасида кейинги йил бюджетларини икки ёки уч баробарга камайтириб юбориш керак.

Битта футболчидан сўрангчи, "олий лигада тўп тепиб роҳат оляпсанми?", деб. Йўқ, улар учун футбол ҳаммамизнинг ишимиз бўлгани каби, икки соатга бориб келинадиган ишдан бошқа нарса бўлмай қолди. Зерикарли чемпионат, зерикарли мавзулар, зериккан мухлис-у, футболчилар. Ҳамма - ҳаммаси зерикарли. Агар 2 йил ўтиб "хайр Россия, салом Қатар!", дейдиган бўлсак, билингки уларнинг барчасига бугунги кунимиз сабаб.

Яқинда "Бунёдкор" мухлисининг бир гапидан ўзим уялиб кетдим. "Сўраб кўринг, агар ПФЛдагилар Жиззахга кубокни кўтариш учун подиумни олиб боришмаса, ўз ҳисобимдан катта машина гаплашаман. "Бунёдкор" ютадими ёки "Насаф", фарқи йўқ"...

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика