RU

Последние новости

16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  0 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  5 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  3 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  11 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  4 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  12 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1

Олий Лига тўпурари: "Арсенал"да ўйнашни хоҳлардим Новости

Олий Лига тўпурари: "Арсенал"да ўйнашни хоҳлардим

Суперлигада чемпион номи аниқ бўлган бир пайтда аёллар чемпионатида мавсум қизғин палласига кириб боряпти.

Олий Лиганинг 1-босқичидан кейин турнирнинг энг яхши тўпурари бўлиб турган Диёрахон Ҳабибуллаева билан суҳбат ташкил қилдик. "Сўғдиёна-Woman" клубининг 1999 йилда туғилган форварди Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам асосий вакилларидан бири ҳисобланади.

Футболни танлаши ва қийинчиликлар ҳақида

— Бу спорт турига қачон қизиқиб қолганимни эслай олмайман. Барчаси маҳаллада болалар билан футбол ўйнаган пайтларимиз бошланган бўлса керак. Кун сайин ортган қизиқишим 2016 йилда "Металлург-W" жамоасига бошлаб келди. Шу тариқа Шерали Бобоқулов шогирдалари орасида Олий Лигада ўйнай бошладим.

Бошқа соҳаларда бўлгани каби аёллар учун футболда ҳам қийинчиликлар етарлича. Уларни енга олган қизларгина футбол ўйнаб кетишади. Шунинг учун ирода жуда муҳим.

Ҳавас қиладиган футболчилари

— Марта ва Алекс Морганнинг (ҳар иккиси - Орландо Прайт) ўйинлари ёқади. Шунингдек, Криштиану Роналдуга (МЮ) ҳавас қиламан.

Ўзбекистондаги энг яхши мураббий ва футболчилар ҳақида

Менимча, Олий Лигада тўп тепадиган қизлардан Людмила Карачик (Бунёдкор-W), Маҳлиё Сарикова (Сўғдиёна-W) ва Нилуфар Қудратова (Севинч) анча кучли.

Энг яхши мураббий сифатида охирги йилларда кўрсатаётган натижалари билан аёллар футболи ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Шерали Бобоқуловни кўрсатган бўлардим.

Орзуси

— Ёқтирган жамоам "Арсенал" ҳисобланади. Лондон клубида америкалик Алекс Морган билан бирга тўп тепишни истардим.

"Сўғдиёна-W"даги легионерлар ҳақида

— Алберта Ахиалей Яво, Периале Росачерне Эпсе Доҳ ва Мумуни Фусейна сингари хорижлик ўйинчилар бор. Уларнинг барчаси теҳник ва тактик томонлама зўр ўйнашади. Аллақачон бир оиладек бўлиб кетдик.

Аёллар футболида голлар сони кўплиги ҳақида

— Эркаклар ва аёллар футболини ўзаро таққослаш хато. Суперлигадаги 14 жамоанинг барчаси ўз рақибларига етарли даражада қаршилик кўрсата олади. Аёллар Олий Лигасида эса бундай клублар жуда кам. Шу туфайли голлар ёки тўплар нисбатини солиштириш тўғри эмас. Масалан, Суперлигада 22 ўйинда 41 та гол урган "Пахтакор" чемпион бўлди. Олий Лигада етакчилик қилаётган "Сўғдиёна-W" ҳисобида эса 18 ўйинда 97 та гол бор.

"Сўғдиёна-W"дан кетадими?

— Албатта, бошқа жамоалардан таклифлар етарлича, лекин бу ҳақда ҳали ўйлаб кўрганим йўқ.

Ўзбекистон Суперлигасидаги энг кучли футболчи ҳақида

— Менимча, эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ўйнайдиган энг кучли футболчи бу "Пахтакор" вакили Драган Черан ҳисобланади. Сербиялик футболчи айни пайтда чемпионат тўпурари ҳам ҳисобланади.

Малика Кушбакова суҳбатлашди

"Футбол ҳам, муаммолар ҳам барчамизники" — карикатурачи билан яқиндан танишамиз

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика