RU

Последние новости

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  0 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  4 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

Олий лига. Диққат марказида Тошкент дербиси Новости

Олий лига. Диққат марказида Тошкент дербиси

Бугун олий лиганинг 15-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилади. Чемпионлик учун курашаётган "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

Олий лига, 15-тур. 1 июль
ЛОКОМОТИВ - БУНЁДКОР


Бош ҳакам: Равшан Эрматов
Бошланиш вақти: 19:00

Жадвалдаги ўрни: "Локомотив" 2-ўринда (35 очко), "Бунёдкор" 1-ўринда (36 очко)
Очколар орасидаги фарқ - 1 очко



Таъриф: Мазкур учрашувга эътибор юқори. Чунки бу ўйин биринчи давра ғолиби ким бўлишини аниқлаб бериши мумкин. Тошкент дербиси мақомига эга баҳсда жамоаларнинг имконияти тенг баҳоланмоқда. Фақат "Локо" ўз майдонида тўп тепишини инобатга олсак, устунлик кўпроқ "темирйўлчилар" томонида. Иккала жамоа мавсумни юқори нотада ўтказяпти ва "Локомотив" ҳам, "Бунёдкор" ҳам ҳозирча мағлуб бўлгани йўқ. Бу ҳам ўйинга бўлган қизиқишни оширади.

Факт: Ўз майдонида шу пайтгача бешта учрашув ўтказган "Локомотив" шуларнинг ҳаммасида ғалаба қозонди. Тўплар нисбати: 15-2. Жамоа энди "Бунёдкор"га қарши баҳс олиб боради ва бу ўйинни ҳам ўз фойдасига ҳал этишга уриниб кўради. "Бунёдкор" эса сафарда ҳозирча еттита учрашув ўтказиб, шундан 5тасида ғалаба қозонган ва икки бор дуранг ўйнади. Тўплар нисбати: 13-3. Иккала жамоа ҳам олий лигада ҳозирча мағлубиятга учрагани йўқ.

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Бунёдкор" (Ёшлар лигаси) баҳсида меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика