RU

Последние новости

10:59Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  0 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  2 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  11 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  16 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4

Олий лига. 4-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 4-тур рамзий терма жамоаси

Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган 8та учрашув бўлиб ўтди. Тур рамзий терма жамоаси билан танишинг.

Наманганинг "Навбаҳор" клуби бу турда Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлди. "Динамо" дастлабки учта ўйинда 3та ғалабага эришиб чемпионат пешқадами бўлиб турганди. Жамоа хатто гол ҳам ўтказмаганди. "Динамо"нинг бу "юришини" "лочинлар" тўхтатишга эришишди. Бунда "Навбаҳор" дарвозабони Асилбек Омоновнинг хиссаси катта бўлди дейиш мумкин. Рақибнинг бир қатор зарбаларини қайтаришга эришган Омонов рамзий терма жамоамизга киритилди. 



"Навбаҳор" ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов бу йил иккинчи бор тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Сабаби Меҳмонов ҳам Омонов сингари Самарқанддаги баҳсда жамоасининг муҳим ғалабасига катта хисса қўшди. Ҳужумларни қайтаришда фаол ўйнаган Жаҳонгир ҳаводаги пасларни қайтариб турди.



"Машъал" 4-турнинг сенсацион ғалабаларидан бирини қўлга киритди. Муборак клуби ўз уйида "Пахтакор"ни қабул қилиб рақиб дарвозасига жавобсиз 3та гол уришга эришди. Чап қанот ҳимоясида ўйнаган Искандар Шойқулов баҳсдаги ҳисобни очди. Унинг урган голи жуда ҳам чиройли чиқди, қисқа қилиб супер гол деб атаса бўлади. Ҳимоячи ўз ишини ҳам аъло даражада бажарганини айтиш мумкин.



"Обод" ҳимоячиси Сардор Қаҳҳоров иккинчи бор рамзий терма жамоадан ўрин олди. Ҳимоячи "Бунёдкор" билан дербида жуда ҳам яхши ўйнади. Яна бир муҳим факт: Норхонов тўп киритганида айнан Қаҳҳоров голли пас оширди.



Мавсумни мағлубиятлар билан бошлаган "Металлург" ниҳоят бу турга келиб ғалабага эришди. Бекободликлар ўз майдонида "Шўртан"ни таслим қилди. Шу куни Дилмурод Каримов иккита гол уришга эришди ва ҳақли равишда терма жамоага киритилди.



Жароҳати туфайли мавсумнинг илк турларини ўтказиб юборган Икром Алибоев ниҳоят сафга қайтди. Унинг "Олмалиқ"қа қарши ўтказган ўйини кўпчиликда яхши таассурот қолдиргани аниқ. Жаримадан урган голи ҳам ажойиб чиқди.



"Навбаҳор"нинг Самарқанддаги ғалабасини таъминлаган голга муаллифлик қилган Ойбек Қиличев рамзий термадан жой олди. Тўғри Қиличев захирага олинганидан сўнг қизил карточка олди, аммо жамоаси ғалабани сақлаб қола олди.



"Бухоро" ҳам бу турда сафарда ғалабага эришди. Навоийдаги баҳс тақдирини ҳал қилган голга легионер ярим ҳимоячи Ивор Вейцер муаллифлик қилди.

"Машъал"нинг "Пахтакор" устидан қозонган йирик ғалабасида ҳужумчи Ҳумоюн Муртазоевнинг хиссаси катта бўлди. Тезкор ва ҳаракатчан ҳужумчи ўйин давомида рақиб ҳимоячиларига тинчлик бергани йўқ. Бундан ташқари Муртазоев ўйиндаги охирги голга муаллифлик қилди.



"Қўқон-1912" ҳужумчиси Филип Райевац бу мавсум учинчи марта рамзий терма жамоага кирди ва бу борада ҳозирча рекордчи бўлиб турибди. Легионер ҳужумчи кетма-кет голлар уриб жамоасининг ғалабаларига хисса қўшмоқда. Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этишда ҳам Райевацнинг урган голи ёрдам берди.


Олий лиганинг 4-турида "Насаф" ҳужумчиси Драган Черан "Сўғдиёна"га қарши баҳсда дублга эришди. Шу тариқа, Черан бу мавсум олий лигада ўзи майдонга тушган барча учта ўйинда ҳам гол уришга муваффақ бўлди. Ҳужумчи 4та гол билан айни пайтда чемпионат тўпурари бўлиб турибди. Бошқа ҳеч бир футболчи 4та гол ура олмади.




Championat.asia сайти талқинига кўра 4-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон:
Асилбек Омонов "Навбаҳор"

Ҳимоячилар:
Жаҳонгир Меҳмонов "Навбаҳор" (Бу мавсум 2-марта рамзий терма жамоада)
Искандар Шойқулов "Машъал"
Сардор Қаҳҳоров "Обод" (2)

Ярим ҳимоячилар:
Дилмурод Каримов "Металлург"
Икром Алибоев "Локомотив"
Ойбек Қиличев "Навбаҳор"
Ивор Вейцер "Бухоро"

Ҳужумчилар:
Ҳумоюн Муртазоев "Машъал"
Филип Райевац "Қўқон-1912" (3)
Драган Черан "Насаф"


Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика