Олий лига-2016. Ҳикмат Ҳошимов - барча ўйинларда тўлиқ ўйнаган ягона футболчи
07 дек 2016 15:32
Новости
Олий лига-2016. Ҳикмат Ҳошимов - барча ўйинларда тўлиқ ўйнаган ягона футболчи
2016 йилги мавсумда 8 нафар футболчи барча 30та ўйинда иштирок этди.
Бекободнинг "Металлург" клуби ҳимоячиси Ҳикмат Ҳошимов якунига етган мавсумда барча 30та ўйинда тўлиқ, ўзгаришларсиз ўйнаган ягона футболчига айланди.
Қуйидаги 7 футболчи эса 30та учрашувда майдонга тушишди, фақат қайсидир баҳсларда алмаштирилишди:
Александр Мерзляков "Бухоро", Саламат Қутибоев "Бухоро", Илҳом Юнусов "Қизилқум", Аъзам Алиев "Навбаҳор", Жалолиддин Машарипов "Пахтакор", Санжар Шоаҳмедов "Локомотив", Муроджон Тошматов "Металлург".
Комментарии