RU

Последние новости

23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:31Германаия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  3 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  2 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  1 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  24 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  3 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  10 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  30 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  16

Олий лига. 2-тур хулосалари Новости

Олий лига. 2-тур хулосалари

8-10 март кунлари олий лигада иккинчи тур баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу тур таҳлили билан танишинг.



Бу сафар 70 дақиқа чидаган "Сўғдиёна"

Даврон Файзиев жамоаси учун мавсум жуда оғир бошланиши қуръа ташланган куниёқ маълум бўлиб улгурган эди. Сабаби "Сўғдиёна" чемпионатни Ўзбекистон вице-чемпиони ва чемпионига қарши сафардаги ўйинлар билан бошлаши аниқ бўлганди. Жиззах клуби илк турда "Бунёдкор" билан ўйинда 79 дақиқа давомида 0:0 ҳисобини сақлаб турди, бироқ биргина гол мағлубиятга сабаб бўлди. Иккинчи турда "Локомотив" меҳмони бўлган жамоа 70 дақиқа чидай олди... Марат Бикмаевнинг пенальтидан урган голи "Сўғдиёна"га қаттиқ таъсир қилди. Сўнгги 10 дақиқада "темирйўлчилар" Тимур Кападзе ва Жалолиддин Машариповнинг голлари эвазига йирик ғалабани тантана қилишди. Бикмаев учта ўйиндан буён гол ураётганини таъкидлаш лозим. ОЧЛ доирасида "Ал Аҳли" ва олий лига 1-турида "Машъал"га гол урган Марат голли сериясини "Истиқлол" билан учрашувда ҳам давом эттиради деган умиддамиз.

ВИДЕО. "Локомотив" - "Сўғдиёна" 3:0



"Динамо" ҳазиллашмаяпти...

Олий лигага қайтган Самарқанднинг "Динамо" клуби дастлабки икки турдан сўнг пешқадам бўлиб туради деган инсонни шериклари ақлдан озганликда айблашлари турган гап эди. Бироқ турли гап-сўзларга эътибор қилмай "Динамо" мавсумни ажойиб бошлади. Бекободда "Металлург"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган жамоа иккинчи турда "Шўртан"ни қабул қилди. 10 мингдан зиёд мухлис келган баҳсда Сардор Сулаймонов, Акмал Бозоров ва Абдумалик Абдуллаевнинг голлари эвазига йирик ғалаба қўлга киритилди. Кетма-кет икки ўйинда рақиблар дарвозасига гол урган Бозоров тўпурарлар орасидан жой олди.

Эътиборлиси, "Динамо" 4 йилу 4 ой деганда олий лигада йирик ҳисобда ғалабага эришди. Бундан ташқари шу куни майдонга тушган таркиби жамоанинг Олий Лига тарихидаги энг ёш таркиби бўлди. Шу куни "Динамо"нинг ўртача ёши - 23,7 ёшни ташкил этди.

Учинчи турда "Динамо"ни Тошкентда жиддий синов кутмоқда. "Арслонлар" терма жамоа ўйини туфайли олдинга кўчирилган баҳсда "Пахтакор" меҳмони бўлишади. Бу ўйин бугун, 12 март куни бўлиб ўтади.

ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Динамо" - "Шўртан" 3:0

ВИДЕО. "Динамо" - "Шўртан" 3:0



Ўзбек "эль класико"си тарихида илк бор 0:0 қайд этилди

"Нефтчи" - "Пахтакор". Бу ўйин бир неча йил олдин Ўзбекистоннинг энг марказий учрашуви эди. Ҳозирги кунга келиб унинг мақоми бироз тушганини барча билиб турибди. Бироқ Фарғонада кечган бу сафарги баҳс жуда кескин ўтди. Томонлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Эътиборлиси 1992 йилдан буён ушбу икки клуб олий лигада 50 марта ўйин ўтказишган. Уларнинг ҳеч бири 0:0 ҳисобида якунланмаган экан. Бу йил илк бор бундай ҳолат кузатилди.

ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Нефтчи" - "Пахтакор" 0:0




Собиқ "бунёдкорчилар" "Бунёдкор" билан дуранг ўйнашди


Виктор Кумиков бошчилигидаги "Олмалиқ" ўз майдонидаги илк ўйинни "Бунёдкор"га қарши ўтказди. Мазкур ўйинда ҳам Фарғонада бўлгани каби ҳисоб очилгани йўқ. Қизиғи мезбонлар сафида Акбар Тўраев, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Дилшод Жўраев, Алибобо Раҳматуллаев, Забиҳилло Ўринбоев, Ислом Иномов, Камолиддин Мурзоев каби ўз вақтида "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилган футболчилар тўп тепишди. Дастлабки икки турда "Олмалиқ" рақиб дарвозасига тўп кирита олмади, "Бунёдкор" эса аксинча ўз дарвозасидан умуман гол ўтказгани йўқ.

ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Олмалиқ" - "Бунёдкор" 0:0

ВИДЕО. "Олмалиқ" - "Бунёдкор" 0:0



Битта супергол учун очко берилмайди

Қаршининг "Насаф" клуби стадиони таъмирланаётгани учун ўз уй ўйинларини Ғузорда ўтказмоқда. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўз майдонида Улуғбек Бақоев бошчилигидаги "Бухоро"ни қабул қилди. Учрашув бошида мезбонлар иккита гол уришди. Драган Черан ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай "Бухоро"нинг легионери Кирилл Пасичник ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Иккинчи таймда "Бухоро"нинг бошқа бир легионери Ивор Вейцер супер гол муаллифи бўлди. Гол ҳақиқатдан ҳам чиройли чиқди, бироқ гол қанчалик ажойиб бўлмасин жамоа очко ололмади.

ВИДЕО. "Насаф" - "Бухоро" 2:1



"Металлург"да ҳаммаси ноль...

Мавсумни мағлубият билан бошлаган "Машъал" ва "Металлург" Муборакда ўзаро тўқнаш келишди. Илк турда очко йўқотгани учун иккала жамоа ҳам бор кучи билан ғалаба учун курашди. Баҳс тақдирини биргина гол ҳал қилди. Зоҳир Қўзибоевнинг иккинчи бўлим бошида киритган тўпи "газчилар"га муҳим ғалабани тақдим этди. Дарвоқе, "Металлург"  мағлубиятдан қутулиб қолиши мумкин эди. Бироқ Дилмурод Каримов белгиланган пенальтидан гол ура олмади, Жавоҳир Илёсов унинг зарбасини қайтаришга эришди. Шу тариқа, "Машъал" дастлабки голини урган ва дастлабки очколарини қўлга киритган бўлса, "Металлург"да ҳозирча гол ҳам йўқ, очко ҳам йўқ...

ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Машъал" - "Металлург" 1:0

ВИДЕО. "Машъал" - "Металлург" 1:0



Илҳом Юнусовнинг боши "Қизилқум"га ғалаба келтирди

Навоийнинг "Қизилқум" клуби ўз майдонидаги илк баҳсни Наманганинг "Навбаҳор" клубига қарши ўтказди. Иккала жамоа бу ўйинга турлича кайфиятда етиб келишди. "Қизилқум" илк турда Тошкентда "Пахтакор"га ютқазиб қўйган бўлса, наманганликлар ўз уйида "Обод"ни таслим қилишганди. Навоийдаги баҳсда кескин кураш кечди. Мезбонлар ҳужумчиси Азамат Алланиёзов кетма-кет иккинчи турда ҳам гол уришга эришди. Биринчи тайм ўрталарида қишда бир муддат "Қизилқум"да машғулот ўтказган Мансур Саидов гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Учрашувдаги сўнгги гол 77-дақиқада урилди. Чап қанотдан ҳаволатиб оширилган тўпни у қадар баланд бўйга эга бўлмаган Илҳом Юнусов боши билан дарвозага йўллади!

ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:1

ВИДЕО. "Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:1



"Обод"да фақат Хаипов гол урмоқда

Дастлабки турда ютқазган икки клуб ўртасидаги яна бир ўйин Тошкентдаги "Жар" стадионида бўлиб ўтди. "Обод" клуби ўз уйида "Қўқон-1912"ни қабул қилди. Ўйин аввалида меҳмонларнинг легионер ҳужумчиси Филип Райевац жамоаси бошлаган ҳужумни самарали якунлаб берди. Танаффусдан сўнг майдон эгаларининг янги ҳужумчиси Наврўзбек Хаипов чемпионатдаги иккинчи голини уришга муваффақ бўлди. Қизиғи ўтган турда "Обод" сафидаги ягона голни ҳам айнан Хаипов урганди. Яъни айни пайтда "Обод"нинг барча голлари Наврўзбек Хаипов ҳисобига ёзилган.

"Обод" - "Қўқон-1912" учрашувидан фотожамланма

ВИДЕО. "Обод" - "Қўқон-1912" 1:1


 



Олий лига. Мусобақа жадвали

2-тур.  8 март (чоршанба)
«Локомотив» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 3:0
Голлар
: М. Бикмаев (69 пенальти), Т. Кападзе (82), Ж. Машарипов (84)

«Динамо» (Самарқанд) – «Шўртан» (Ғузор) – 3:0
Голлар:
С. Сулаймонов (15), А. Бозоров (48), А. Абдуллаев (67).
 
«Нефтчи» (Фарғона) – «Пахтакор» (Тошкент) – 0:0

9 март (пайшанба)
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Бунёдкор» (Тошкент) – 0:0


«Насаф» (Қарши) – «Бухоро» (Бухоро)– 2:1
Голлар:
Д. Черан (17), К. Пасичник (21 автогол) – И. Вейцер (81).

10 март (жума)
«Машъал» (Муборак) – «Металлург» (Бекобод)– 1:0
Гол:
З.Қўзибоев (51).
Амалга оширилмаган пенальти: Д.Каримов 85 ("Металлург")

«Қизилқум» (Навоий) – «Навбаҳор» (Наманган)– 2:1
Голлар:
А. Алланиёзов (6), И. Юнусов (76) – М. Саидов (26).
 
«Обод» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон)– 1:1
Голлар
: Н. Хаипов (62) – Ф. Райевац (16).


Олий лига. Дастлабки тур хулосалари


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика