RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  3 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  75 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Олий лига. 15-тур. "Бунёдкор" пешқадам "Локомотив"ни таслим қилди Новости

Олий лига. 15-тур. "Бунёдкор" пешқадам "Локомотив"ни таслим қилди

Олий лиганинг 15-тури доирасидаги Тошкент дербисида "Бунёдкор" ғолиб чиқди.
Дерби тажрибали кўринган "Локомотив"нинг ташаббуси билан бошланди. Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ "темирйўлчилар" ўйин назоратини тўлиқ ўз қўлларига олишди.

Лекин ўйиндаги илк хавфли вазиятини майдон эгалари, яъни "Бунёдкор" жамоаси вакиллари содир этишди. Учрашувнинг 5-дақиқасида Шерзод Файзиев майдон марказида жамоадошига тўп узатишда қўпол хатога йўл қўйди ва натижада Жавлон Иброҳимов тўпни Элдор Шомуродовга оширди. Шомуродов эса қанотдан марказга очилиб келаётган Ҳамдамовни ўз вақтида кўрди ва тўпни ажойиб тарзда унинг йўлига узатди. Дсотон Ҳамдамов ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилиб дарвозабон билан деярли яккама-якка чиқди ва ўнг оёғи билан ноаниқ зарба йўллади. Бу вазиятда Достон Ҳамдамов зарбани ўзининг чап оёғига тўғирлаганида балки вазият янада хавфлироқ кўриниш оларди.

"Локомотив" шундан сўнг яна ҳужумга ўтди. Сардор Мирзаевнинг дарвоза томон берган зарбасини Мурод Зуҳуров бартараф этишга эришди.

"Локомотив" катта ташаббус билан ҳаракатни давом эттирди ва 10-дақиқага келиб Кападзе-Мирзаев-Махарадзе "учбурчаги" ташкил этган ҳужумни грузиялик футболчи самарали якунлаши мумкин эди. Аммо унинг тепган тўпи кутилганидек кучли чиқмади ва бу ўз ўрнида Зуҳуровга ортиқча қийинчилик туғдирмади.

"Бунёдкор" жамоаси ҳам ўйиннинг 15-Дақиқаларига келиб ўйин тизгинини бироз бўлсада ўз томонларига оғдиришга ҳаракат қилишди.

Ўйиннинг 23-дақиқасида "Локомотив" жамоаси жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Чамаси 28-метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини Сардор Мирзаев амалга оширди. Мирзаев тўғри дарвозанинг "тўққизлиги"ни нишонга олмоқчи бўлди. Аммо унинг ижросидаги зарбадан кейин тўп дарвоза устунини устидан ўтиб кетди.

Биринчи бўлимнинг ўрталарига келиб ўйин темпи бироз пасайди. Ҳар иккала жамоа асосан қанотлар орқали ҳужумга ўтишга интилишди.

Лекин ташкил этилган ҳужумлар хавфли тус олмади ва кўп ҳолларда ҳужумга якуний зарбани беришда жамоалар оқсашди. "Локомотив"да дарвозани ишғол этиш учун вазиятлар кўпроқ бўлди, аммо якуний "нуқта"ни қўйиш уларга насиб этмади. Сардор Мирзаев, Темуп Кападзе, Махарадзе ва Алибоевда жарима майдончаси ичида имкониятлар бўлди. Бироқ улар ушбу вазиятлардан наф чиқара олишмади.

Биринчи тайм якунланишига 5 дақиқа қолганида Муҳаммадиев ўз қанотидан ёриб кирди ва тўпни жарима майдончаси ичида турган Мурод Бобожоновга оширди. "Локомотив" ҳужумчи бу вазиятда яқин масофадан тўпни дарвозага ўзи истагандек тўғрилаб қўя олмади. Бунга "қалдирғочлар" ҳимоячиси Рустам Ашурматов тўсқинлик қилди.

Биринчи бўлимда гарчи "Локомотив" ташаббусга эга бўлган бўлсада, аммо меҳмонлар ушбу устунликни таблода акс эттириша олмади. Шу тариқа жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи таймни нисбатан "Бунёдкор" анча кескин бошлади. Дастлабки таймга нисбатан фаолроқ ўйнаган "қалдирғочлар" "Локомотив" дарвоза томон кўп хавф солишга уринишди.
Игнатий Нестеров дарвозаси олдидаги хавфли вазиятлар сони ва сифати тобора ошиб борди.

Учрашувнинг 70-дақиқасига келиб "Бунёдкор"нинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми ниҳоят гол билан якунланди. Хуршид Ғиёсов ҳамда Шаҳзодбек Нурматовнинг ўзаро ажойиб комбинацион ҳаракатидан сўнг Нурматов жарима майдончаси ичида ажойиб имконият хосил қилди ва аниқ зарбаси билан беллашувдаги ҳисобни очди - 1:0.

Шундан сўнг "темирйўлчилар" ҳужумга зўр беришди. Аммо Мурод Зуҳуров дарвозаси олдига қадар етиб келган меҳмонлар гол уришга келганида оқсашди.

Сардор Мирзаев, Темур Кападзе, Жалолиддин Машарипов, Икром Алибоев, захирадан майдонга тушган Садриддин Абдуллаевда ҳам имкониятлар юзага келди. Бироқ гол уриш уларнинг ҳеч бирига насиб этмади.

Таркиб жиҳатдан анча тажрибали ва маҳоратли кўринган "Локомотив" "Бунёдкор"да Миржалол Қосимовнинг тактик айёрлиги олдида ожиз қолди ва мавсумдаги ўзининг иккинчи мағлубиятини айнан "қалдирғочлар"дан қабул қилди.

Шундай қилиб биринчи давранинг охирги турида "Бунёдкор" ўз уйида чемпионат пешқадами "Локомотив"ни кичик ҳисобда таслим этди.

Бу жамоалар учун биринчи давра ҳали расман якунлангани йўқ. Бу иккала жамоалар 3-турдан ўрин олган қолдирилган беллашувларини 4 июль куни ўтказишади.
"Бунёдкор" Тошкентда "Насаф"ни қабул қилса, "Локомотив" "Металлург"га қарши саф тортади.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент) 1:0
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Арифов.

Гол: Шахзодбек Нурматов 71, - 1:0

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Жавлон Иброҳимов, Шахзодбек Нурматов, Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов, Давронбек Умиров, Отабек Шукуров, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов
Захира: Дилшод Ҳамроев, Вадим Чемиртан, Фаррух Икромов, Алишер Саноев, Нурилло Тўхтасинов, Сардорбек Азимов, Миржаҳон Мираҳмадов

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев (Садриддин Абдуллаев, 75), Сардор Мирзаев, Тимур Кападзе, Муродбек Бобожонов (Саламат Қутибоев, 80), Шуҳрат Муҳаммадиев (Салим Мустафоев, 65), Олег Зотеев, Шерзод Файзиев, Муҳаммад Коне, Жалолиддин Машарипов
Захира: Маъмур Икромов, Ислом Тўхтахўжаев, Қувондиқ Рўзиев, Азизбек Омонов


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика