RU

Последние новости

13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  0 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  1 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  5 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  11 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  19 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  4 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  9

Оливер Кан: "Юлиан билан шартнома имзолаётганда у билан узоқ вақт ишлаймиз деб ўйлагандик" Новости

Оливер Кан: "Юлиан билан шартнома имзолаётганда у билан узоқ вақт ишлаймиз деб ўйлагандик"

"Бавария" клуби бошқарув раиси Оливер Кан 2021 йилда Юлиан Нагельсманн билан шартнома имзоланган вақтни ёдга олди.

"2021 йилда Юлиан билан шартнома имзолаётган вақтимизда у билан узоқ вақт ишлашимизга ишончимиз комил эди ва бу биз учун асосий мақсадга айланаётганди. Юлиан муваффақиятли ва чиройли футбол намойиш қилгани билан диққатимизни тортганди. Бироқ ҳозир биз шундай тушунчага келдикки, ўтган йилги чемпионлик ва таркибнинг сифатига қарамасдан барчаси пастроқ даражададек.

Жаҳон чемпионатидан кейин биз унчалик чиройли бўлмаган ўйин кўрсатдик ва муваффақият ҳам пастроқ бўлди. Натижалардаги сезиларли пасайиш нафақат мавсумий мақсадларимизни, балки, ундан кейин режаларни ҳам сўроқ остига қўйди. Айнан шу сабабли реакция қилишни лозим топдик. Ўзим ва клуб номидан Юлиан ва унинг мураббийлар жамоасига уларнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз", - деди Кан.

Бунга ўз навбатида "Бавария" спорт директори Хасан Салихамиджич ҳам ўз фикрларини билдирди: "Ушбу лавозимга келганимдан буён қабул қилинган энг қийин қарор бўлди. Илк кунларданоқ Юлиан билан очиқ, ишончли ва дўстона муносабатларни ўрнатганман. Юлиан билан хайрлашиш осон бўлмади. Аммо жамоанинг январь ойидан кейинги ўйинлари ва натижаларини чуқур тахлил қилиб, Юлиан билан хайрлашиш қарорини биргаликда чиқардик. Унинг "Бавария" учун меҳнатидан мамнунман ва доимо энг яхши тилакларни тилайман".

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика