RU

Последние новости

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

Олинг қуда, беринг қуда... Новости

Олинг қуда, беринг қуда...

Теги :  Коронавирус
Афсуски, коронавирус таъсир қилмаган соҳа қолмади.

Спорт ҳам бундан мустасно эмас. Клублар яқин ўтмишда бўлмаган ўта қийин ҳолатга тушиб қолганлар. Уларнинг молиявий қийинчиликлари ҳақида озми-кўпми ҳозирданоқ билиб улгурдик. Хавфсизлик нуқтаи назаридан камида шу йилнинг охиригача мухлисларсиз ўйнаш даркор - бу яна ишлаб топилмаган пуллар дегани. Шу сабабдан жамоалар ойликларни вақтинчага бўлса-да, камайтириш, ўта керак бўлмаган футболчилардан қутилиш ниятидалар. Бу вазият эса трансфер бозорида ўзгача йўл тутишга туртки бўлади. Яъни футболчини сотиб олиш эмас, балки уни бошқасига алиштириш варианти юзага келади. 

Мутахассислар яқин вақтлар ичида трансфер бозорида пуллар эмас, айнан футболчиларни алмаштириш усули ҳукмронлик қилишини тахмин қилишмоқда.

Хўш, олдинда кутаётган трансфер ойнасида қандай "рокировкалар" бўлиши мумкин?

Аслини олганда, тарихда чинакам катта алмашувлар деярли бўлмаган экан. 2009 йил "Интер" ва "Барселона" амалга оширган трансфер иши ёдингиздами? Унинг натижасида Самуэль Это`О Миланга, Златан Ибрагимович эса "Камп Ноу"ни забт этишга йўл олганди. Вазият шуни тақозо қилмоқда, клублар ҳолатдан чиқиш учун ижодий ёндашувни талаб қилмоқда. Мисол учун, дейсизми? Марҳамат!


Ракитич, Видаль ва Коутиньо ("Барселона") - Лаутаро Мартинес ("Интер")

Каталониянинг "Барселона" клуби ушбу трансфер ойнасида фаол бўладиганга ўхшамоқда. Айнан "кўк-анорранглилар" 11 йил олдин "Интер" билан ўзига хос алмашувни амалга ошириб, Ибрагимович - Это`О трансферини амалга оширгандилар. 

"Барселона"нинг молиявий ахволи ҳақидаги хабарлар коронавирусгача ҳам қулоққа чалинаётганди, бу қўшимча бўлди. Энди молиявий инқироз клуб раҳбариятини янада қийинроқ вазиятга солиб қўймоқда. Шуларни инобатга олсак, Неймарни ПСЖдан қайтаришни унутса ҳам бўлади чоғи. Шунинг учун каталонияликлар бўладиган гапни гапириб — ёши ўтиб бораётган Суаресга ўринбосар топишса яхшироқ бўларди.

"Барса" "Интер"дан Лаутаро Мартинесни олиб келишни жуда истамоқда. Ҳамюртининг трансферини Месси ҳам қўллаб-қувватламоқда. Бироқ "кўк-анорранглилар"нинг 460 миллион евро қарзлари бор, "Интер" эса ўз футболчиси учун 111 млн сўрамоқда. "Барселона" вакиллари "Интер"га Коутиньо (60 млн), Ракитич (20) ва Видаль (15) трансфер ҳуқуқларини бериш орқали ушбу сумманинг катта қисмини ёпишни ният қилишган. Бироқ "нерадзурри" барқарор ўйин намойиш эта олмаётган бразилияликни бу нархга баҳолашлари қийин масала. Қизиғи, Коут Италияда, айнан "Интер" сафида тўп тепган.


Бэйл ва Йович ("Реал") - Харри Кейн ("Тоттенхэм")

"Реал" ҳужум чизиғида Мбаппе ва Холандни кўришни истайди, аммо кераксиз бўлиб турган Бэйл ва Йовичнинг ўрнига Кейнни олишни имкони пайдо бўлса, йўқ демаса керак. Харри "қаймоқранглилар"га фойдаси тегиши аниқ. "Тоттенхэм" Кейннинг трансферини 220 миллион еврога баҳоламоқда, лекин бу "Реал" учун ҳам "нереал" сумма. Ҳозирги молиявий вазиятда ушбу рақамни ҳеч бўлмаса иккига бўлиш керак.

Харри "Тоттенхэм"да ўйнашдан чарчаётгандек тасаввур туюлмоқда, у янада ўсишни ва муҳими совринлар ютишни истайди, Гарет яхши пул беришса, собиқ жамоасига қайтишга қарши бўлмаса керак. Лука яқин вақтлар ичида "туширган қовунлари" туфайли ҳам ортиқча оёқ тираб туриб олмаслиги табиий. 


Давид Алаба ("Бавария") - Лерой Сане ("Манчестер Сити")

"Бавария" анчадан буён Лерой Сане билан боғлиқ вазиятни кузатади. Ўтган мавсум Сане жиддий жароҳат олганидан кейин ҳам мюнхенликларнинг қизиқиши йўқолмади. Ўз навбатида, Гвардиола чап қанот учун идеал ҳимоячи қидирмоқда. Сабаби, Менди ва Зинченко ўта талабчан Хосепни доим ҳам хурсанд қила олишмаяпти. Давид Алаба фаолиятига яхшигина таъсир кўрсатган мураббий Гвардиола қўл остида яна ўйнашга қарши эмас. Аммо "Бавария" австриялик футболчининг ўрнига Альфонсо Дэвисни топиб қўйиб бўлган.


Поль Погба (МЮ) - Пауло Дибала ёки Алекс Сандро + Аарон Рэмзи ("Ювентус")

"Ювентус" Поль Погбани Туринга қайтариш ниятида, жаҳон чемпионининг ўзи эса МЮни тарк этиш ҳаракатига тушиб қолган. Қўшимчасига, "Кекса синьора"да "қизил иблислар"ни қизиқтира оладиган футболчилар етарли. "Манчестер Юнайтед" агар "Юве" французни Пауло Дибалага алишишни таклиф қилса ёки чап қанот ҳимоячиси Сандро ва Рэмзини, ярим ҳимоячи бевосита Погбанинг жойини эгаллашга қодир, ушбу таклифни жиддий ўйлаб қолиши турган гап. Жамоада ўйнагиси келмаётган ҳар қандай футболчи фақатгина ички муҳит бузилишига сабабчи бўлади. Устига-устак агар у Погбадек характерли бўлса...


Томас Парти ("Атлетико") - Александр Ляказетт ("Арсенал")

Барчаси оддий: "Атлетико"га ҳужумчи керак, "Арсенал"га эса ишончли таянч ярим ҳимоячи. Парти кучини АПЛда синаб кўриш нияти борлигини интервьюларидан бирида айтиб ўтганди. "Канонирлар" анчадан буён африкалик футболчи атрофида айланишади, лекин яна чўрт кесарлик етишмаяпти. Секин-секин бу одатга айланиб қолмоқда чоғи. Аммо Ляказеттнинг трансферининг бошқа томони ҳам мавжуд. Франциялик ҳужумчи лондонликлар сардори ва асосий юлдузи Пьер-Эмерик Обамеянгнинг яқин дўсти ва Александр кетса, габонлик форвард ҳам шартномасини узайтирмаслиги деярли аниқ бўлиб қолади.


Кепа Аррисабалага ("Челси") - Жанлуижжи Доннарумма ("Милан")

"Челси" футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабоннинг ўйинидан норози. Кепани дунёнинг энг қиммат дарвозабони эканлиги бироз ажабланарли-а? "Милан" эса ҳозирги ҳолатида Европанинг энг иқтидорли посбонларидан бири бўлмиш Жижжига кўп нарса ваъда қила олмайди. Доннарумма беш йилдан буён "россонери" шарафини ҳимоя қилмоқда. Бироқ ҳозир "Милан"да тўп тепиб дунёнинг энг яхшиси бўлиш имконсиз. "Аристократлар" "Милан"ни Доннаруммани қўйиб юборишга, Кепани эса Италияга йўл олишга кўндириш ҳаракатидалар. Аррисабалагага қўшиб Италияга Виктор Мозес ёки Давиде Заппакостани жўнатишлари ҳам мумкин.


Нелсон Семеду ("Барселона") - Жоау Канселу ("Манчестер Сити")

"Барселона" ва "Манчестер Сити"да жамоадаги ҳолатидан қониқмаётган биттадан қанот ҳимоячилари бор. Қизиғи, ҳар иккиси португал, ўртада бир ёш фарқ, трансфер нархи ҳам деярли бир хил. "Барселона" ҳали у трансферга, ҳали бунисига Нелсонни қўшиб юборолмай ҳалак, "Ман Сити" ҳам ўз навбатида Канселу билан хайрлашишга қарши эмас. Агар бу олди-берди ўхшаса, ҳамма ютади.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика