RU

Последние новости

08:53Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машарипов энг катта баҳолардан бирини олди  0 07:50Бугун "Пахтакор" Элит Чемпионлар Лигасида илк ўйинини ўтказади  7 07:18Футзал. Бугун Парагвайга қарши баҳс олиб борамиз  1 06:11Қўшни Тожикистон кўплаб вазиятлар яратди, аммо Марокашга мағлуб бўлди ГАЛЕРЕЯ  0 01:05ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Машарипов жамоаси йирик ғалабага эришди, Остон Ўруновники эса меҳмонда мағлуб бўлди  6 00:56Эртага янги форматдаги УЕФА Чемпионлар лигасини ZO'R TVда кўрамиз  1 00:33"Бавария" Октоберфест шарафига тайёрланган формасини кўрсатди  1 00:12"Унион"нинг 19 ёшли дарвозабони Арсланнинг оёғини кесиб ташлашди  1 23:15Ироққа Роналдусиз борган "Ал Насср" Элит Чемпионлар лигасини дуранг билан бошлади, ОЧЛ ғолиби қатарликлар билан муроса кўчасини танлади  6 22:57Февзи Давлетов: “Дуранг натижага мос ўйин эди”  1 22:54Миржалол Қосимов: “Насаф” билан 6 очколик ўйин бўлади”  10 22:45"Реал"нинг 18 ёшли юлдузи 21 ёшли моделга уйланди  14 22:28Тебас: "Агар "Манчестер Сити" жазоланмаса, АПЛ обрўсига зарар етади"  9 21:45Футзал бўйича ЖЧ. Франция иродали ғалабага эришди  0 21:29Суперлига. ОКМК бир киши кам бўлиб қолган "Сурхон" устидан қийин ғалабага эришди  42

"Олимпик"нинг эртаси нима бўлади? Новости

"Олимпик"нинг эртаси нима бўлади?

"Олимпик" лойиҳасини ўз мевасини бериб, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз тарихида илк бор Олимпиада ўйинларида қатнашди.

Гуруҳдан чиқа олмаганимиз - бошқа масала. Асосийси биз бир неча йиллардан бери Олимпиадага чиқишни орзу қилиб келаётгандик ва бу орзу 2024 йилга келиб амалга ошди. Ва тан олайлик, бунда "Олимпик" лойиҳасининг таъсири катта бўлди.

Олимпиадага чиқишимиз учун мусобақа регламентига мувофиқ олимпия ёшига мос келувчи футболчилардан иборат таркиб йиғилди. Кейин "Олимпик" номи билан жамоа аввалига Пролига, сўнгра Суперлигада иштирок этди. Бу жамоада бошқа клублардан фарқли равишда футболчиларнинг ёши бўйича чегара бўлгани боис "Олимпик" ёши катта футболчилар хизматидан фойдалана олмади. Шунга қарамай, кўп ўйинларда ўзини кўрсатиб, бир нечта ғалабаларга эришди.

Бунда жамоани яқин-яқингача бошқариб келган Тимур Кападзенинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Зеро Кападзе ёш мураббий бўлишига қарамай, енг шимариб ишга киришди ва кўпинча ўз клублари захирасида қолиб кетган йигитлардан фойдаланиб, яхши футбол намойиш эта оладиган жамоа тузишга ҳаракат қилди. "Олимпик" Суперлигада рақобатбардош жамоалардан бирига айлана олди.




Париж олимпиадасининг футбол бўйича мусобақаси ўз якунига етгач, энди кўпчиликда навбатдаги савол юзага келди: "Олимпик" лойиҳаси нима бўлди? Клуб тарқатиб юбориладими?


Шуни айтишимиз мумкин, ҳозирги "Олимпик" миқёсида ушбу лойиҳа тугади. Буни Тимур Кападзе Тошкентга қайтгач, ОАВ билан учрашувда айтиб ўтди. Лекин клуб тақдири-чи? Ҳозирча бу савол очиқ қоляпти. Олимпия терма жамоамиз Франциядан қайтгач, Тимур Кападзе "Олимпик" футбол клуби бош мураббийлигидан кетганини ва бироз дам олиш нияти борлигини маълум қилди. Айни пайтда вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида Денис Коростиченко жамоани бошқариб келмоқда.

"Локомотив" - "Олимпик" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Денис Коростиченко ҳам жамоа ушбу мавсумни тугатиб қўйиши ҳамда клубнинг кейинги тақдирини раҳбарият ҳал қилишини айтиб ўтди. Таркибдан бир нечта етакчилар кетган бўлишига қарамай, "Олимпик" барибир ушбу мавсумни тугатиб қўяди.




Лекин жамоанинг эртаси нима бўлади деган саволга ҳозирча аниқ жавоб йўқ. Айтайлик, "Олимпик" мавсумни ўрта ўринларда тугатди ва Суперлигада келаси йил ҳам ўйнамоқчи, фақат бунинг учун баъзи шартларни бажаришига тўғри келади. Яъни шу пайтгача "Олимпик"ка клубдан кўра кўпроқ лойиҳа сифатида қараб келинди ва мақсад битта - Париж Олимпиадасига йўл олиш эди. Шунинг учун ҳам Суперлига клубларига қўйиб келинаётган талаблар "Олимпик" атрофини четлаб ўтди.

Лекин "Олимпик" 2025 йил ҳам Суперлигада иштирок этадиган бўлса, унда тўлиқ клуб мақомида бўлади ва баъзи талабларни бажаришига тўғри келади. Масалан, жамоа ўз қошида футзал ва аёллар жамоаларни ташкил этиши лозим. Чунки Суперлигада бу нарса мажбурий ҳисобланади. Аёллар ва футзал жамоаларини ташкил этиш қўшимча маблағ талаб этади, балки раҳбарият бу бошоғриқни хоҳламас ва худди ҳозиргидек асосий жамоа, U-21 ва U-19 жамоалари билан кифояланиб туришни мақсад қилар.




Лекин иккинчи томондан Суперлиганинг ҳам ўз талаблари борки, булар бажарилмаса яна гап-сўз кўпаяди. ЎФА ва ПФЛ томонидан "Олимпик" олдига ҳам жиддий талаблар қўйиладими, кўпчиликни ҳозир шу масала қизиқтиряпти. "Олимпик" ўтган 3-4 йил ичида клуб сифатида анча шаклланиб қолди ва ўз фаолиятини давом эттиргани маъқул. Чунки бу ерда гап фақат майдонга тушаётган футболчилар ҳақида эмас, клуб учун меҳнат қилаётган бошқа одамлар ҳам борки, "Олимпик" орқасидан ўз оиласини таъминлаб келаётганлар қанча.

Агар "Олимпик" ўз фаолиятини тўхтатса бир нечта инсон ишсизга айланади, натижада рўзғорда муаммолар пайдо бўлади. Лекин бу ўринда ҳамма гап раҳбарият ва клуб ҳомийларининг қандай қарор қабул қилишида. Клубни ёпайлик деса қанчадан қанча футболчи-ю, мураббийлар, клуб ходимлари ишсиз қолади, фаолиятини давом эттирайлик деса футзал ва аёллар жамоаси ташкил этишга тўғри келадики. Хуллас саволлар бисёр.

Х.Холиқов.

P.S. Яқинда қулоққа бир гап чалинди: "Олимпик" ўрнига бу жамоанинг "вориси" сифатида "Олимпик Мобиуз" тайёрланаётган экан ва кейинги Олимпиадага чиқиш шу жамоадаги футболчилар зиммасига юклатилар эмиш.

Рейтинг: +4   

Комментарии

+6   
14 авг 12:11:01
Mamadiyorov Mahmud
Ёпса бир неча киши ишсиз қолармуш, Ўзбекистонни ярмидан кўпи ишсиз, нолимай Россияда ишлаб юрибди, булар особий одамлармикан.
+1   
14 авг 16:54:41
Davronbek Abduvaliev
Воқеалар ривожини кузатамиз.
+1   
14 авг 16:54:29
Davronbek Abduvaliev
Воқеалар ривожини кузатамиз.
+1   
14 авг 16:54:10
Davronbek Abduvaliev
Воқеалар ривожини кузатамиз.
+1   
14 авг 14:13:12
Dilmurod Umarov
Xudo xoxlasa yangidan-yangi nomlar chiqishiga tilakdoshmiz
+1   
14 авг 12:50:08
Азим Исмаилов
Олимпикнинг эртаги хам эртаси тамом булди
2025 йилдан Уфа уларга пул туламайди
Футболчилар ойликдан ташкари бонус сифатида 30000$олишган хамма рози
Т. Копадзе хам пул туланмаслиги сабабли дам оламан деб кетди
умуман янги жамоа олимпик мобиусга хамма этиборни каратиб бош тренерни хам Т. Копадзедан бошка одамни куйиш керак
Бу мавзуни Энди бошка кутариш шарт эмас
+1   
14 авг 12:39:21
ARus
Олимпик ким томонидан молиялаштирилган?
Бу йилги Олимпикни бир неча уйинчилари Пахтакор ва бошка клубларга утган.
Янги клублар Олимпик уйинчиларини уз сафига кабул килганлари учун трансфер пулини тулаганларми? Трансфер пулларни каерга тулаганлар?
Федерациягами еки клубники узигами?
Олимпик Моби Уз жамоаси хам федерация томонидан молиялаштиридалими.
   
15 авг 07:30:51
Rossoneri
Ertasi yo' bu bollani, ertasi yo' bu mahallani (c) ;)
   
15 авг 07:14:47
антакия
Ответ на комментарий пользователя Xala Madrid
Meni aytyapsizmi.
Маколани езганни
   
14 авг 23:52:28
Xala Madrid
Ответ на комментарий пользователя антакия
Буни езган одам бунака фикрлаган одам (автор) демак хозирги жамиятдаги ахволдан (сиесий ижтимоий) бехабар одам, еки факат тукин сочинда юрган одам, кунимиз кинначиларга колди дегандай Гап булибди
Meni aytyapsizmi.
   
14 авг 23:05:38
антакия
Ответ на комментарий пользователя Xala Madrid
Byudjet tashkilotlariga sokrashinie kelsa qanchadan qancha odam ishsiz qoladi. Oddiy misol Moliya sohasida juda katta qisqartirish bòldi. Nima ularning ruzg'ori va oilasi yòqmi. Nimaga bunday mavzular (ruzg'or va oila) kòpincha futbolga kelganida esga tushib qoladi.
Буни езган одам бунака фикрлаган одам (автор) демак хозирги жамиятдаги ахволдан (сиесий ижтимоий) бехабар одам, еки факат тукин сочинда юрган одам, кунимиз кинначиларга колди дегандай Гап булибди
   
14 авг 20:44:05
Azizxon Sodiqxojayev
Бу мақолани ёзилишидан аввал ҳам мен "олимпик" ни ўрнига ворис сифатида "олимпик моби уз" иштирок этиши орқали кейинги олимпиадага тайёргарликни давом эттириш маъқул экани хақида фикр мулоҳазалар ёзгандим.
Бу энг тўғри қарор.
   
14 авг 18:35:27
Alisher Sharipov
5
   
14 авг 18:35:08
Alisher Sharipov
Keyingi safar biror jamoaga yig'ish kerak misol Buxoro
   
14 авг 17:17:48
Учқунбек
Олимпик лойихаси давом эттириш керак. 2028 йилда 23 ёшга тўладиган хозирда 19 ёшдаги болларни ўйнатиб бориш маъқул. бошқа версияси керак эмас.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика