RU

Последние новости

15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  1 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  34 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  2 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  1 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  9 11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  7 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   2 10:35Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоанинг бу йиғини барчада имконият борлигини кўрсатиб берди"  0 10:07Флик "Барселона"да ёшлардан фойдаланишни қисқартиришга қарор қилди  0 09:41Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди  3 09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   3 08:55Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:30"Андижон" гвинеялик футболчига кўз тикди  6 08:06Рубин Хебай "Сўғдиёна" билан хайрлашди  1

"Олимпик" қишки "пауза"да қандай ўзгарди? Новости

"Олимпик" қишки "пауза"да қандай ўзгарди?

Championat.Asia муаллифи Эмиль Бекмуҳаммедов "Олимпик" ҳақида энг муҳим маълумотларни, аниқроғи, клубдаги қишки "пауза"да бўлган ўзгаришларни жамлади.

Таркибдаги ўзгаришлар

"Олимпик" таркибидаги асосий ўзгаришлар ҳимоя чизиғида рўй берди. Мавсумлар оралиғида жамоани беш ҳимоячи тарк этди. Улар орасида Достон Турсунов, Жавоҳир Жўраев, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев ва Жалолиддин Содиқов бор. Уларнинг ўрнига Одил Абдумажидов (ижара), Искандар Бўсинов ва Аҳмадулло Муқимжонов келишди.

Шунингдек, "Бунёдкор"га йўл олган, аммо Бошковичнинг истеъфосидан сўнг Фарғонанинг "Нефтчи" клуби билан шартнома имзолаган дарвозабон Владимир Назаровнинг ҳам кетишини қайд этиш керак.

Жамоа ҳужум чизиғини ҳам кучайтирди. Олимпия терма жамоаси етакчиларидан бири Жасур Жалолиддинов янги мавсум Тимур Кападзе қўл остида ўйнайди – у "Локомотив"дан ижара асосида ўтди. Клуб ундан ташқари ҳужумчилар Рустам Азимов ва Азамат Абдурашидов билан шартнома имзолади.


Йиғиндаги натижалар

Тимур Кападзе икки таркиб учун Туркияда қишки йиғинларни ўтказди: "Олимпик" ва 23 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси. "Олимпик" ўйинчиларининг бир қисми олимпия терма жамоаси йиғинида ҳам иштирок этишди. "Олимпик"нинг назорат баҳсларига келса, улар саккизта ўйин ўтказишди, улардан фақатгина иккитасида ғалабага эришилди.

"Олимпик" - "Шериф" (Молдова) - 1:2

"Олимпик" - "Велес Мостар" (Босния ва Герцеговина) - 2:1

"Олимпик" - Иордания U-20 - 0:2

"Олимпик" - "Отетул Галац" (Руминия) - 1:1

"Олимпик" - "Арсенал Тула" (Россия) - 2:4

"Олимпик" - "Динамо" (Россия) 0:1

"Олимпик" - "Валмиера" (Латвия) - 2:3

"Олимпик" - "Алай" (Қирғизстон) - 4:0


Раҳбарият ва мураббийлар штабидаги ўзгаришлар

Сервер Жепаров клубга бош мураббий ёрдамчиси сифатида қўшилди. Шунингдек, клубдан ўтган мавсум U-19 жамоасида фаолият юритган мураббий Акмал Холматовнинг кетганини ҳам қайд этиш керак. У янги мавсум "Бухоро" мураббийлар штабида иш бошлайди.


Қўшимча маълумот

Руслан Жиянов мавсумлар оралиғида Россиянинг "Пари НН" клуби билан шартнома имзолади, аммо клубларнинг келишувига кўра, у мавсум сўнггига қадар "Олимпик"да ҳаракат қилади.

"Олимпик" лигадаги энг ёш таркибга эга. Ўйинчиларнинг ўртача ёши – 20,7 ёш.

Тимур Кападзе 2022 йил Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийига айланди. У "Олимпик" бош мураббийи сифатида Суперлигадаги дебют мавсумдаёқ жамоанинг олтинчи ўринни эгаллашини таъминлади.


Эмиль Бекмуҳаммедов тайёрлади

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика