RU

Последние новости

01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  1 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  4 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  3 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  12 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  26 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  3 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6

Олимпиададаги энг ёш таэквондочи - Нигора Турсунқулова ҳақида Новости

Олимпиададаги энг ёш таэквондочи - Нигора Турсунқулова ҳақида

Теги :  Olamsport.com
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган спортчиларимиз сони 60 нафарга яқинлашиб қолди.


 Улар орасида такэвондо WTF усталари ҳам бор. “Улар Олимпиада борадилар”, рукнининг бу галги қаҳрамони терма жамоа аъзоси Нигора Турсунқулова бўлади.

Нигора Турсунқулов – 1999 йил 4 апрель куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ёш бўлишига қарамасдан асосий терма жамоа таркибида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаб олди ва ўзидан анча катталар билан чўчимай баҳс олиб бормоқда. Ёшлигидан таэквондога меҳр қўйган қиз олти йил муқаддам пойтахтимизнинг Яшнобод туманида Дмитрий Хван қўли остида таэквондо сирларини ўргана бошладим. Залга кириб келиши биланоқ интилишидаги қатъият биланми ёки ҳаракатидаги эпчилликданми, бирпасда устози эътиборига тушди.

– Нигора илк маротаба машғулотга келган кунни яхши эслайман, – дейди мураббийи Дмитрий Хван ЎзАга берган интервьюсида. – Ўшанда у машқларни тўғри бажаришга ҳаракат қилаётгани, мазкур спорт турига бўлган қизиқиши ва кўзларидаги иштиёқини кўриб, келгусида истеъдодли спортчи бўлиб етишишига ишонган эдим.

Кўп ўтмай, мусобақаларда қатнашишни бошлади. У 2010 йили таэквондо WTF бўйича Тошкент шаҳар чемпионатида биринчиликни эгаллади. 2011-2012 йилларда Ўзбекистон чемпиони бўлди ва шу йили мамлакатимиз ўсмирлар терма жамоаси сафига қабул қилинди.


Терма жамоа мураббийи Абдувоҳид Раҳимовдан спорт сирларини қунт билан эгаллаган Нигора 2013 йили Германияда ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган халқаро мусобақада совринли ўринни қўлга кирита олмаган бўлса-да, руҳан синмади, ўз устидан тинимсиз ишлади. 2013 йилнинг июнида ўтган “Korea Open” халқаро турнири уни спортчи сифатида кашф этди. 55 кг вазнда финалгача бўлган йўлни муваффақият билан босиб ўтиб, олтин медални қўлга киритди. Ўша йилнинг сентябрида эса “Russia Open” мусобақасида натижани такрорлади – 1-ўрин.

Ютуқлари тасодиф эмаслигини Нигора бир неча мусобақаларда қайта-қайта исботлади.


Хабарнинг давомини olamsport.com сайтида ўқишингиз мумкин...

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика