RU

Последние новости

Олимпиада-2020: футбол мусобақаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди Новости

Олимпиада-2020: футбол мусобақаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди

Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада-2020нинг футбол мусобақасига қуръа ташланди.

Бугун, 21 апрелда 16 жамоани 4 гуруҳга бўлувчи қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ҳар бир гуруҳнинг энг яхши икки жамоаси 1/4 финалга чиқади. Олимпиадада футбол мусобақаси муддати - 21 июлдан 7 августгача. Ҳар бир терма жамоа 18 ўйинчини, қўшимча тарзда 4 захира ўйинчисини (жароҳат, касаллик ёки форс-мажор ҳолатларида) қайдномадан ўтказиши мумкин. Улар орасида уч нафар 24 ёшдан катта бўлган ўйинчилар бўлиши мумкин.


А гуруҳи: Япония, ЖАР, Мексика, Франция;

В гуруҳи: Янги Зеландия, Жанубий Корея, Гондурас, Руминия;

С гуруҳи: Миср, Испания, Аргентина, Австралия;

D гуруҳи: Бразилия, Германия, Кот-д'Ивуар, Саудия Арабистони.


Эслатиб ўтамиз, 2016 йилдаги турнирда Бразилия финалда Германияни пенальтилар сериясида мағлуб этган ҳолда ғолиб бўлган. Қизиқ жиҳати, бу сафар бу икки финалчилар бир гуруҳдан жой олишган.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика