RU

Последние новости

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Ўлимга ўхшайди... Новости

Ўлимга ўхшайди...

"Нефтчи"га қарши учрашув "Пахтакор" учун Ўзбекистон чемпионатларидаги 606-ғалабага айланиб кетди.

Ўйин тақдирини яна ўша футболчи ҳал қилди. Дастлабки таассуротларнинг "айтишича", Драган қаторасига 4-марта Суперлига "снайпери"га айланиб, ўз рекордни яхшилаб қўйиш учун асосий даъвогар бўлади. 

Самарқандда ҳисобни очган ҳам, Суперкубокни "Пахтакор"га олиб берган ҳам у эди. Эътибор берилса, Сергеев ва Машарипов кетганидан кейин "шерлар"нинг ўйини тамоман Черанга боғланиб қолди. Гап ҳужумларни бошлаш ёки ўйин қуриш ҳақидагина эмас. Натижага бевосита таъсир қиладиган зарбалар ҳам айнан Драганга тегишли бўлиб қоляпти. Агар сербиялик футболчи 2021 йилги мавсумда "Пахтакор"га олиб берган очколар (17) ҳисобдан чиқарилса,  "шерлар" мусобақа жадвалининг 6-поғонасига тушиб кетар эди.

Охирги 1 йилга эътибор қаратсак, Драган Суперлигада 8 (+ 2та Суперкубок) ўйин тақдирини ёлғиз ўзи ҳал қилгани кўриняпти. "Пахтакор" тўлиқ қуролсизлантирилишига қарамай, рақиб жамоа ҳар гал Черан қаршисида ожиз қолаверган. Худди ўлимга чора топилмаганидек, Драганни тўхтатиш ҳам имконсиз эди ўша ўйинларда...

Футболимиз тарихидаги энг яхши легионерлар ҳақида сўралса, кўплар Ривалдо, Холматов ёки Геворкянни айтади. Аслида бунга жавобан бемалол Драган Черанни кўрсатса бўлади. 

ФАКТ:  

- Сербиялик футболчи сўнгги 3 йилда Термизнинг "Сурхон" клубига нисбатан кўпроқ тўп киритган (62>61).

- У 2020 йилги мавсумда "Бухоро", "Андижон", "Сурхон" ва "Қизилқум" жамоаларининг тўлиқ таркибидан кўпроқ гол урган эди.

- Драган қаторасига 3 марта Ўзбекистон чемпионати "бомбардир"ига айланган тарихдаги ягона футболчи!

Биласизми, бу дунёда ўлим ва Драган Черандан қочиш мутлақ имконсиз. Чунки у қаршисига чиққан ҳаммани жазолайди. Футболчи Суперлиганинг барча жамоалари (19) дарвозасига йўл топа олган (Черан тепган тўплардан энг кўп азият чеккан клуб — "Бухоро", 12 марта). 

3-турдаги "Олимпик" эса Драган учун 20-рақиб ҳисобланади. Қизиқарли томони, агар Черан 16 март куни Владимир Назаров дарвозасини ишғол қилса, бу сербиялик футболчи учун Ўзбекистон чемпионатларидаги юбилей 100-голга айланади.

"Ёлғиз посбон". "Навбаҳор" етакчисининг сиз билмаган ҳикояси

Автор :
Рейтинг: -34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика