RU

Последние новости

16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  1 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  6 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   34 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  24 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  8

Олим Шокиров: "Ҳеч қайси жамоадан ҳайиқмаймиз, мақсадимиз – жаҳон чемпионати йўлланмаси" Новости

Олим Шокиров: "Ҳеч қайси жамоадан ҳайиқмаймиз, мақсадимиз – жаҳон чемпионати йўлланмаси"

Айни кунларда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U16 Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

25 нафар футболчидан иборат ўсмирлар жамоаси Тошкентдаги “Чиғатой” базасида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Бош мураббий Олим Шокиров ўсмирлар терма жамоасининг ҳозирги ҳолати, карантин чекловларининг таъсири, айни кунлардаги машғулотлар ва U16 Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни ҳақида ўз фикрларини билдирди.

– Баҳор ойларидаги дастлабки карантин чекловлари сабаб машғулотларимизда танаффус юзага келди. Бироқ карантиндан сўнг янги режага асосан машғулотларни давом эттирмоқдамиз. Ўқув-машғулот йиғинлари, асосан, “Чиғатой” базасида бўлиб ўтмоқда.

Назорат баҳсларида ўсмирларимиз “Бунёдкор U18”, “Пахтакор U18” ва Биринчи лига жамоаларига қарши майдонга тушяпти. Чизиқлар бўйича етакчи футболчиларимиз бор. Машғулот ва назорат ўйинлари орқали жамоавий ўйинни янада яхши ташкил этиш учун ҳаракат қиляпмиз.

Албатта, карантин футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатига жиддий таъсир кўрсатди. Чунки бир муддат улар машғулотларсиз қолиб кетди. Шу сабабли барчасини қайтадан бошлашга мажбур бўлдик. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўқув-машғулот йиғинларини режа бўйича ташкиллаштириб бермоқда. Айни пайтда футболчилар аввалги спорт формаларига қайтиб олишди.

Энг камида жаҳон чемпионатига йўлланма олишни хоҳлаймиз. Бир неча йилдирки, ушбу ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз “кичик мундиал”га бора олмаяпти. Жаҳон чемпионатида қатнашиш футболчиларнинг ўзига ҳам катта фойда бўлади.

Осиё чемпионатининг кейинги йилга қолдирилиши, бир ҳисобдан, биз учун яхши бўлади. Энди тайёргарлик учун кўпроқ вақтимиз бўлади, режаларни янада мукаммаллаштириб оламиз. Ушбу ёшда бир неча ой муддат футболчининг буткул ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Юқорида таъкидлаганимдек, биз жамоавий ўйинни шакллантиришимиз лозим ва қитъа биринчилигининг қолдирилиши биз учун қўшимча имконият яратади.

Карантин даврида халқаро ўйинлар бўлмаётган эди. Мамлакатлараро авиақатновларнинг қайта тикланиши ёшларимизга ўз тенгқурлари билан куч синашиб кўришга имкон беради. Бу каби ўйинларсиз асл кучни билиш қийин кечади. Бошқа терма жамоа ёшлари билан баҳс олиб борсак, хато ва камчиликларимизни кўриб олишимиз мумкин бўлади, албатта.

Австралия ва Жанубий Кореянинг барча назорат учрашувларини кўриб, таҳлил қилмоқдамиз. Ҳиндистон эса бизга бегона эмас. Аммо бу шароитда жамоаларнинг кучига баҳо бериш қийин. Айтиб ўтганимдек, бу ёшда футболчилар кун сайин ўзгариб боради. Шу сабабли, биз аввалроқ ўтказилган ўйинларга қараб, уларга баҳо беришга ҳаракат қиляпмиз.

Гуруҳдаги ҳеч қайси жамоадан ҳайиқишга ҳожат йўқ. Мураббийлар штаби билан биргаликда футболчиларга ҳам шуни сингдиришга урунмоқдамиз. Бу ёш тоифасида исталган терма жамоани мағлуб этса бўлади.

Йиғинимизга жалб қилинган барча футболчилар ўзига яраша кучли жиҳатларга эга. Жамоамизда келгусида ўзбек футболининг юзи бўлишга қодир индивидуал маҳорат эгалари ҳам бор. Уларнинг ушбу йўлда оғишмай олға боришига биз ҳам умид билдирамиз", - дейди Олим Шокиров.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика