RU

Последние новости

22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  5 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  7 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   2 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  5 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  10 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   16 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  8

Олий лигада дастлабки беш тур хулосаси: Голлар кам! Новости

Олий лигада дастлабки беш тур хулосаси: Голлар кам!

Бу йилги олий лигамизда бешта тур ортда қолди. 26 апрелдан бошлаб 6-тур ўйинлари старт олади.
Дастлабки беш тур хулосалари бўйича кўп нарсани гапириш, бир нечта статистик маълумот ва қизиқарли рақамларни келтириш мумкин. Аммо энг аввало шуни айтишимиз керакки, ўтган йил билан таққослаганда бу йилги миллий биринчилигимизда голлар камайиб кетди.   

2013 йил: 35 ўйинда 88та гол
Олдинги чемпионатнинг илк беш турида дарвозаларга жами 88та гол урилганди. Ҳар бир турда еттитадан ўйин бўладиган бўлса, беш турда баҳслар сони 35тани ташкил этади ва 88та голни ўртача бир ўйинга бўлсак, 2,5 қолади. Демак, ўтган йил ҳисобидан ҳар бир ўйинда ўртача 2,5тадан тўп киритилган экан. Буни турлар мисолида кўриб чиқамиз.
1-тур: 21та гол
2-тур: 17та гол
3-тур: 13та гол
4-тур: 18та гол
5-тур: 19та гол

Демак, ўтган йилги дастлабки бешта тур ҳисоб-китобларига кўра энг кўп гол 1-турда киритилган - 21та. Энг ками эса 3-турда рўй берган - 13та.

2014 йил: 35 ўйинда 71та гол
Бу йилги чемпионатимизда эса дастлабки беш турда жами 71та тўп киритилди. Бу эса ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 17та кам деганидир. Қолаверса, ҳар бир ўйинга ўртача 2тадан гол тўғри келяпти. Энди турлар бўйича ҳисоблаб кўрамиз.
1-тур: 14та гол
2-тур: 18та гол
3-тур: 14та гол
4-тур: 11та гол
5-тур: 14та гол

Ҳозирча дарвозаларга энг кўп гол 2-турда киртилди - 18та. Энг кам гол эса 4-турда рўй берди - 11та. Айтиб ўтганимиздек, бу йил ҳисобидан ҳозирча олий лигамизда голлар бирмунча камайиб кетди. Кўпчилик савия бирмунча ортганини эътироф этмоқда, балки жамоалар кучи тенглашиб бораётгани учун ҳам голлар кам кузатилаётгандир. Лекин бошқа томондан футболни севувчи мухлислар кўпроқ голлар кўришни хоҳлашади. Шундай экан, кейинги турларда сермаҳсуллик ортса ажаб эмас.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика