RU

Последние новости

17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  0 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   2 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  2 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  6 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  8 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  4

Олий лига. “Нефтчи” - “Динамо” ўйини олдидан Новости

Олий лига. “Нефтчи” - “Динамо” ўйини олдидан

Бугун “Нефтчи” - “Динамо” баҳси билан олий лигамизнинг 10-турига старт берилади.
Турнинг илк учрашувида “Нефтчи” Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади. Фарғонадаги баҳс қизиқарли ўтиши кутилмоқда.

КЎНДАЛАНГ ТУРГАН САВОЛЛАР:

“Нефтчи” уйдаги иккинчи ғалабасини қўлга кирита оладими?

Фарғонанинг бош жамоаси “Нефтчи” ушбу мавсум ўз майдонида атиги бир марта ғалаба қозонди. Мурод Исмоилов шогирдлари 8-турда “Олмалиқ”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Шундан сўнг Жиззахга сафар уюштирган жамоа 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Айни пайтда “Нефтчи” 6 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. Фарғоналиклар бир бор зафар қучиб, уч ўйинда дуранг ўйнашди ва беш марта мағлуб бўлишди. Жамоанинг тўплар нисбати 6-11 (-5) кўринишга эга.

“Нефтчи” ўз уйида тўртта учрашув ўтказиб, шундан биттасида ғалаба қозонди. Икки бор дуранг қайд этиб, бир марта мағлуб бўлди. Ўз уйида 3та гол уриб, шунча ўтказиб юборди. Натижада тўртта ўйиндан 5 очко тўплади. Мурод Исмоилов бугун жамоаси билан чемпионатдаги иккинчи ғалабасини қўлга кирита оладими? Буни учрашув якунига етгач билиб оламиз.

“Динамо” кетма-кет тўртта мағлубиятга барҳам бера оладими?

Самарқанднинг “Динамо” жамоаси эса жуда ғалати натижаларни қайд этмоқда. “Динамо” мавсумни чакки бошламаганди. Аввалига ютқазиб, кейин иккита ўйинни ютди. Кейин яна ютқазди ва ундан сўнг яна ғалаба қозонди. Аммо 6-турдан бошлаб жамоанинг боши мағлубиятлардан чиқмай қолди ва “Динамо” кетма-кет тўртта учрашувда имкониятни бой берди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари “Пахтакор”, “Қизилқум”, “Машъал” ва “Олмалиқ” клубларидан мағлубиятга учрашди. Ҳозирда жамоа 9 очко тўплаган ҳолда 11-ўринда боряпти. Жамоа ҳисобида учта ғалаба ва 6та мағлубият бор. Дуранг қайд этилмаган. “Динамо”нинг учта ғалабасидан иккитаси сафарда қайд этилган: “Сўғдиёна” ва “Андижон” билан кечган ўйинларда.

“Динамо” сафарда 7та гол уриб, ўз дарвозасидан 9та тўп ўтказиб юборди. Агар самарқандликлар бугун ҳам мағлубиятга учрагудек бўлишса, бу жамоанинг кетма-кет бешинчи мағлубияти бўлади. Шундай экан, Равшан Ҳайдаров “Нефтчи”га қарши бор кучни ишга солиши турган гап.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика