RU

Последние новости

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Олий лига. Биринчи давра рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. Биринчи давра рамзий терма жамоаси

Хабарингиз бор, шу кунларда олий лига жамоалари иккинчи даврага тайёргарлик кўришмоқда.
Кимдир четга йўл олган ва йўл олишни режалаштираётган бўлса, қолган клублар ўзимизда ҳозирликни давом эттирмоқда. Биз юзага келган кичик танаффусдан фойдаланиб, биринчи давранинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Рамзий терма жамоани тузишда футболчиларнинг биринчи даврадаги ўйинларини атрофлича таҳлил қилиб чиқдик. Ким нечта гол ургани-ю, ким қанча голли тўп узатишни амалга оширгани, ҳатто сариқ ва қизил карточкаларга ҳам аҳамият бердик. Биринчи давра якунларига кўра, “Пахтакор” ва “Локомотив”нинг учтадан ўйинчиси рамзий жамоадан жой олди. Бу табиий ҳол, чунки жамоалар бир хил очко тўплаган ҳолда биринчи-иккинчи ўринларда боришмоқда. Биринчи давранинг кашфиёт жамоаларидан бири “Қизилқум”дан икки футболчи, бир йиллик танаффусдан сўнг яна олий лигага қайтган “Машъал”дан ҳам икки ўйинчи термага киритилди. Шунингдек, “Насаф” етакчиси ҳам биринчи давра рамзий терма жамоасидан жой олди.



ДАРВОЗАБОН
Артём Макосин (“Қизилқум”)

Биринчи даврада бир нечта давозабонлар ўзларини кўрсатишди. Хусусан Андрей Мельничук, Элдор Суюнов, Игнатий Нестеров - шулар жумласидан. Лекин биз “Қизилқум” посбони Артём Макосинда тўхталдик. Ўйлаймизки, “Қизилқум”дек ўртамиёна жамоа дарвозасини Артём Макосин ажойиб тарзда қўриқлади. Биринчи давранинг 12та ўйинида навоийликлар дарвозасини қўриқлаган Макосин тўртта беллашувда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади. Натижада бу посбон кўпчиликнинг оғзига тушди. Умуман биринчи даврада Макосин 12та гол ўтказиб юборди.



ҲИМОЯЧИЛАР
Александр Мерзляков (“Пахтакор”)
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)
Акмал Рустамов (“Қизилқум”)

Биринчи даврада яхши ўйин намойиш этган ҳимоячилар қаторига Мерзляков, Кримец, Тўхтахўжаев ва Шораҳмедовни танлаб олдик. “Пахтакор”нинг икки ҳимоячиси бирмунча ажралиб турди. Масалан, чап қанот вакили Александр Мерзляковнинг ўйинида ўсиш борлиги кўзга ташланди. Қолаверса, иккита гол уришга муваффақ бўлди ва бир нечта голда иштирок этди.

Хитойдаги фаолиятини тугатиб яна қадрдон жамоасига қайтиб келган Егор Кримец “Пахтакор” ўйинига бир зумда киришиб кетди. У ҳимоя марказида деярли бенуқсон ҳаракат қилди. Стандарт вазиятларда жамоаси ҳужумларига қўшилди ва бунинг оқибатида учта гол урди. Кримец томонидан киритилган учала гол ҳам “Пахтакор”га ғалаба келтирди.



“Локомотив” сафида фаолиятини давом эттираётган Ислом Тўхтахўжаев ҳам ўзини кўрсата олди. Уни бемалол жамоа етакчиларидан бири дея оламиз. Олий лиганинг дастлабки 13 турнинг ҳаммасида иштирок этган Тўхтахўжаев битта гол уришнинг уддасидан чиқди.

“Қизилқум”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Акмал Рустамов ҳам яхши таассурот қолдирди. Рамзий терма жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига “Насаф”дан Шуҳрат Муҳаммадиев, “Пахтакор”дан Даврон Ҳошимов, “Қизилқум”дан Акмал Рустамов номзоди ҳам кўриб чиқилди, лекин Акмал Рустамов борасида тўхталишни лозим топдик. Бу ҳимоячи биринчи даврада 12та ўйин ўтказиб, иккита гол урди.



ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Артур Геворкян (“Насаф”)
Жамшид Искандеров (“Пахтакор”)
Жасур Ҳасанов (катта, “Локомотив”)
Зафар Тўраев (“Машъал”)

Ярим ҳимояга ҳам тўрт нафар ўйинчини киритдик. Рамзий термамизнинг ўнг қанот ярим ҳимоясини Артур Геворкянга топширдик. Фикримизча, бу борада ортиқча гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Биринчи давранинг 13та учрашувида ҳаракат қилган туркманистонлик ярим ҳимоячи еттита гол уришнинг уддасидан чиқди. Ва бу борада ҳозирча тўпурар бўлиб турган Иван Нагаевдан атиги битта голга ортда бормоқда.

“Пахтакор”дан Жамшид Искандеров муҳим баҳсларда яққол ажралиб турди. Искандеров - жуда иқтидорли футболчи, тўп билан нозик муомалада бўлади. Ўйинни яхши ўқийди. Искандеров ҳам Геворкян ҳам каби биринчи давранинг ҳамма учрашувида тўп сурди. Лекин у атиги иккита гол урди: сафарда “Машъал” ва “Насаф” билан кечган ўйинларда. Унинг голлари жамоага тўрт очко келтирди.



Чемпионлик учун курашаётган “Локомотив” ўз сафига бир қатор яхши футболчиларни қўшиб олди. Шулардан бири жиззахлик Жасур Ҳасанов. Ҳасановларнинг каттаси биринчи даврада яхши ўйин кўрсатди. Эсингизда бўлса, йил бошида Жасур Ҳасанов Сардор Рашидов билан рақобат қилишдан чўчиб “Бунёдкор”дан кетиб қолди деган гап чиққанди. Лекин ўшанда Жасурнинг ўзи “Локомотив”га рақобатдан чўчиганим учун ўтганим йўқ, бу ерда бошқа сабаблар бор дея интервью берганди. Чиндан ҳам Ҳасанов биринчи даврада ўзини кўрсата олди, бу эса футболчининг рамзий терма жамоамиздан жой олишига замин яратади.

“Олмалиқ” сафида ўтган йил ўзини кўрсата олмаган Зафар Тўраев муҳитни ўзгартиришга мажбур бўлди ва янги мавсум аввалида “Машъал” таркибига келиб қўшилди. Кўпчилик бу ўйинчи “Машъал”да ўзини кўрсата олармикин деган хаёлда эди. Бунинг қарангки, “Гаттузо” лақабли футболчи тезда янги жамоаси ўйинига киришиб кетди, биринчи давранинг ҳамма ўйинида майдонга тушди ва учта гол уришга муваффақ бўлди. Умуман олганда у майдон марказида яхши ҳаракат қилди.



ҲУЖУМЧИЛАР
Иван Нагаев (“Локомотив”)
Зоҳир Қўзибоев (“Машъал”)

Иван Нагаев биринчи даврани тўпурар сифатида тугатди. У 8та гол уришнинг уддасидан чиқди. Шу боис уни рамзий  термага киритмаслик ғалати бўларди. Нагаев - тезкор ҳужумчи, тўп билан муомаласи ҳам жойида. Бироқ жарима майдончаси ичида кўпинча шошиб қолади. Шошқалоқлик унга кўп марта панд берган: “Динамо”да ҳам, “Локомотив”да ҳам. Лекин у ҳар бир хатосидан хулоса чиқаришга ҳаракат қилмоқда.



Рамзий терма жамоага иккинчи ҳужумчи сифатида “Машъал”дан Зоҳир Қўзибоевни олдик. Тўғри, Воҳид Шодиев ҳам ёмон ҳаракат қилмади. Лекин Сергей Лушан “Бунёдкор” бош мураббийи этиб тайинлангач, негадир Шодиев захирада ўтириб қолди. Зоҳир Қўзибоев эса бунгача фақат биринчи лигада ўйнаб келганди. Унга “Машъал” олий лигада ўйнаш имконини берди ва ҳужумчи элита ҳавосига тезда мослашиб кетди. Биринчи давранинг ҳамма ўйинида майдонга тушган касбилик ҳужумчи 6та гол уришнинг уддасидан чиқди. Унинг ҳамма голлари “Машъал”га очко келтирди.

БОШ МУРАББИЙЛАР:
Самвел Бабаян (“Пахтакор”)
Александр Хомяков (“Машъал”)

Рамзий терма жамоамизга бош мураббий этиб икки кишини танладик. Самвел Бабаян ва Александр Хомяков. Албатта, бунақаси кам учрайди, чунки рамзий терма жамоага бош мураббий этиб ҳар доим бир кишини олинади. Самвел Бабаян бошчилигидаги “Пахтакор” биринчи даврани иккинчи ўринда тугатди. Жамоа ўтган йил шу пайт тўртинчи ўринда юрганди. Лекин бу йил клуб натижаларида ўзгариш рўй берди. “Пахтакор” мавсум стартида кетма-кет олтита учрашувда ғалаба қозонди, аммо кам гол ургани эвазига “Локомотив”ни ўтказиб юборди.

Ўтган мавсумни биринчи лигада ўтказган “Машъал” олий лигага қайтиши билан ўзини намоён эта олди. Бунда бош мураббий Александр Хомяковнинг хизматлари катта. Биринчи даврани 6ғўринда якунлаган муборакликлар аввалига кучли жамоаларга қарши тўп суришгани боис ўз уйларида ғалаба қозона олишмади. Лекин кейинчалик жамоа ўзини ўнглай олди. Бундан ташқари, Хомяков қўл остида Зоҳир Қўзибоев, Зафар Тўраев, Мирзоҳид Ғофуров сингари футболчилар ўзларини кўрсата олишди.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика