Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади
09 мар 21:32
Новости


Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади
Суперлига
1-тур
"Навбаҳор" – "Динамо" 0:0
Наманган. "Марказий" стадиони. 19:30
Гол урилмаган пенальти: Анвар Ҳожимирзаев 90+4' (ноаниқ)
Бош ҳакам: Равшан Абдивоҳидов
Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов
Захира ҳаками: Акмал Раҳимов
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов
VAR: Найим Қосимов
AVAR: Шерзод Аъзамов
"Навбаҳор": 1.Умид Эргашев, 4.Шаҳзод Тоиров, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Бенжамин Тейди, 15.Жавоҳир Абдужабборов (55.Комилжон Тожиддинов, 73), 17.Русланбек Жиянов (70.Аббос Ғуломов, 73), 29.Педро Аугусто Кабрал Карвальо (9.Забиҳилло Ўринбоев, 58), 33.Сергей Карпович, 36.Гильерме Гедеш, 37.Алишер Одилов (10.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 79), 71.Наврўзбек Иминжонов.
Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 6.Шерзод Ғуломжонов, 8.Шоҳмалик Комилов, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 23.Жаҳонгир Турсунов.
"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 5.Дуглас Майкон (22.Улуғбек Абдуллаев, 63), 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 8.Санжар Қодирқулов (11.Хислат Халилов, 84), 9.Миржаҳон Мираҳмадов (37.Фирдавс Абдураҳмонов, 88), 10.Анвар Ҳожимирзаев, 16.Ричард Фрайдей (25.Ойбек Ўрмонжонов 63), 17.Салим Мустафоев, 18.Олександр Кучеренко, 88.Марко Станоевич.
Захира: 27.Эдем Неманов, 14.Баҳодир Насимов, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 20.Жалолиддин Жумабоев, 77.Воҳиджон Оқбўтаев.
Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Абдужабборов (41), Анвар Ҳожимирзаев (45+1), Гильерме Гедеш (65), Улуғбек Абдуллаев (90+1).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
БАҲС ЯКУНЛАНДИ!
90+4. Уууух! Анвар Ҳожимирзаев пенальтидан унумли фойдалана олмади, унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
90+3. Пенальти! Салим Мустафоевнинг узатмасидан кейин тўп Аббос Ғуломовнинг қўлига тегди.
90+1. Улуғбек Абдуллаев кечиктирилган фоль учун огоҳлантирилди.
90+1. Зарба! Анвар Ҳожимирзаевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қолди. Бугун тажрибали ҳужумчининг омади юришмади.
90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.
88. "Динамо"да ўзгариш: Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Фирдавс Абдураҳмонов майдонга тушди.
87. Ҳисоб ҳамон очилмаганига қарамай, майдонда жиддий қарама-қаршилик кузатилмоқда ва баҳс зерикарли ўтмаяпти.
85. Уууух! Анвар Ҳожимирзаевнинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади.
84. "Динамо"да ўзгариш: Қодирқулов ўрнини Халиловга бўшатиб берди.
81. Мустафоев майдон марказида Ўринбоевга нисбатан қўполлик ишлатди, фоль.
79. "Навбаҳор"да ўзгариш: Одилов ўрнига Убайдуллаев туширилди.
79. Уууух! Станоевичнинг "пушка" зарбасини Эргашев қийинчилик билан бартараф этди.
76. Сал аввал тўқнашувда иштирок этган Наврўзбек Иминжоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
73. "Навбаҳор"да 2 та алмаштириш: Жиянов ўрнига Ғуломов, Абдужабборов ўрнига Тожиддинов баҳсга қўшилди.
71. Жияновнинг бурчак зарбасидан оширган пасидан кейин самарқандлик ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
67. Уууух! Қандай вазият! Анвар Ҳожимирзаевнинг чамаси 4 метрдан йўллаган зарбаси манзилга аниқ бормади. Ана холос!
65. Катта тезликда олдинга интилган Анвар Ҳожимирзаевни йиқитган Гильерме Гедеш сариқ карточка олди.
63. "Динамо"да 2 та ўзгариш: Фрайдей ўрнига Ойбек Ўрмонжонов, Дуглас Майкон ўрнига Улуғбек Абдуллаев баҳсни давом эттиради.
62. Тейди Мираҳмадовга нисбатан қўпол ўйнагандай туюлди, аммо ҳакам жарима зарбаси йўқ деди.
58. "Навбаҳор"да ўзгариш: Педро Карвальо ўрнига Забиҳилло Ўринбоев тушди.
58. Уууух! Алишер Одиловнинг яқин масофадан берган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
57. Зарба! Жияновнинг айланма зарбасидан кейни Ягудин уни бартараф этди.
56. Тейди – Одилов комбинациясидан кейин вингер тўпни дарвозабонга "ҳадя қилди".
54. Жияновнинг ичкарга ошириб берган узатмасидан сўнг Кучеренко тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди.
49. Зарбаа! Анвар Ҳожимирзаевнинг чап оёқда берган зарбаси ноаниқ кетди.
46. Иккинчи тайм бошланди!
Биринчи бўлим тугади. Жамоалар 0:0 ҳисоби билан танаффусга йўл олишди.
45+1. Ўйин тўхтаб қолди. VAR Ҳожимирзаев билан боғлиқ ҳолатни текшириб чиқди. Бош ҳакам VAR'дагилар билан узоқ суҳбатлашди. Хулоса: баҳс давом этади...
45+1. Ҳожимирзаев огоҳлантирилди. Ҳужумчи Карпович билан "контакт"дан унумли фойдаланиб қолмоқчи бўлиб, симуляция ишлатди. Вазиятни яқиндан кузатиб турган ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
44. Зарбааа! Станоевнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Ўрозов бош билан зарба берди, ноаниқ.
43. Уууух! Ратиньонинг узатмасидан сўнг Ричард Фрайдей тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйишга ҳаракат қилди, дарвозага кириб кетаётган тўпни Сергей Карпович қайтариб қолди.
41. Жавоҳир Абдужабборов Ратиньога нисбатан ортдан қоидани бузди ва сариқ карточка олди.
38. Зарбааа! "Динамо" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Ҳожимирзаевнинг қулай пасидан кейин Ричард Фрайдей чап оёқда ноаниқ зарбага муаллифлик қилди.
37. Зарбаааа! Руслан Жиянов ҳимоячини чалғитган ҳолда дарвозани нишонга олди, Ягудин катта қийинчилик билан зарбани бартараф этди.
34. Зарба! Мирсаидовнинг қанотдан ошириб берган тўпини Жиянов дарвозага йўналтирди, зарба кучсиз чиқиб қолди.
33. Ўрозовнинг узун пасини қабул қилиб олган Ҳожимирзаев рақибни алдашга киришиб кетди, аммо шу пайтда ҳакам ҳуштаги чалинди, офсайд.
31. Зарбааа! Бенжамин Тейдининг рақиб қуршовидаги зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
28. Жияновнинг ичкарига ошириб берган хавфли узатмасидан сўнг Қодирқулов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
25. Зарбааа! Иминжоновнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини Ягудин қайтарди, бурчак зарбаси.
22. Уууух! Педро Карвальонинг акробатик зарбаси озгина ноаниқ кетди. Қандай зўр гол бўларди-я...
20. "Навбаҳор" ҳужумларини фаоллаштирди, "Динамо" ҳимоячилари ҳозирча сергак.
17. Самарқандлик мухлисларнинг ҳайқириғи ҳам эшитила бошлади. Улар ўз севимли жамоаларини "Марказий" стадионидан туриб қўллаб-қувватламоқда.
12. Тейди майдон марказида Мираҳмадовга нисбатан қоидани бузди.
8. Вадим Абрамов шогирдлари тезкор гол уришга астойдил ҳаракат қилмоқда. Ҳар ҳолда ҳозирча фақат улар ҳужум уюштирмоқда.
5. Ўйин бошиданоқ шиддатли тус олди. Мухлислар ҳам фаол – наманганлик ишқибозлар футболни соғингани яққол билинмоқда.
3. Ричард Фрайдей деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб борганди, аммо сўнгги паллада унга ҳимоячи тўсқинлик қилиб қолди.
1. Учрашув старт олди!
Похожие новости

Комментарии