RU

Последние новости

16:07Гюндоган "Барселона"дан кетмайди  2 15:42Киммих бу ёз "Бавария"дан кетмайди  1 15:11"Арсенал" "Евро"да порлаган туркияликни ўз сафида кўрмоқчи  2 14:38"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерни сотиб олмоқчи  4 14:12"Челси" "Атлетико"нинг Олимпиададаги ҳужумчисини сотиб олмоқчи  2 13:39"Бавария" 2025 йил ёзида Симонс билан шартнома имзоламоқчи  1 13:14Мбаппе ёки Винисиус — пенальти ва жарима зарбаларини ким тепади?  3 12:48Расман: Ромеу "Жирона"га қайтди  3 12:22Танташев кеча олган жароҳати туфайли Элит ОЧЛ плей-офф учрашувида ишлай олмайди  7 12:15Мареска "Челси" нима учун Галлахерни сотишга мажбурлигини тушунтирди  0 11:55"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  1 11:03Футзал. ЖЧ-2000. Ўзбекистоннинг дастлабки уриниши, 29 та гол ўтказган мезбон ҳамда бир ўйинда икки дарвозабонидан айрилиб, учинчи посбон билан Бразилиянинг гегемонлигига чек қўйган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз  0 10:34«Тоттенхэм» 75 миллионга ҳужумчи сотиб олади  2 10:02«Ньюкасл» Англия терма жамоаси аъзосини 70 миллион еврога сотиб олади  8 09:31Давид де Хеа фаолиятини Европанинг ТОП-5 чемпионатида давом эттиради  4

Олий лига. 8-тур. "Нефтчи"нинг илк, "Локо"нинг йирик ғалабаси Новости

Олий лига. 8-тур. "Нефтчи"нинг илк, "Локо"нинг йирик ғалабаси

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган тўртта ўйин бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифа орқали барча ўйинларнинг натижалари ва энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин бўлди.


Ўйиннинг 11-дақиқасида Отабек Зокировнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 22-дақиқада Диёр Туропов жарима майдони ичига кирмай кучли зарба йўллади тўп эса "Нефтчи" ҳимоячиларидан бирга тегиб қайтди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Иқбол Акрамовнинг тўхтатмасдан берган кучли зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 27-дақиқада Шавкат Муллажонов тўпни қайтаришда дарвозабон Умид Хонимқулов билан тушунмовчиликка йўл қўйди, Смоляченконинг дарвозабон устидан ошириб берган зарбасини Отақўзиев буриб юборди ва тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

33-дақиқада майдон марказида Клецков тўпни олдинги чизиқда турган Отақўзиевга узатиб, уни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди ва Носир олдинга "Олмалиқ" дарвозаси томон юриш қилиб, тўпни Хонимқуловнинг устидан ошириб қўйди ва шу тариқа учрашувда ҳисобни очди!

48-дақиқада Диёр Туропов ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

54-дақиқада "Олималиқ" футболчилари яна бир ҳужум уюштиришди. Туропов 2-3 рақибини алдаб ўтиб, Шерзод Ҳакимов билан "стенка" ўйнади ва тўпга бош билан зарба берди. Ҳасанов бу вазиятда тўпни ушлаб олишга эришди.

76-дақиқада Леван Гвазава бурчак тўпини амалга оширди ва Рўзим Аҳмедов бош билан тўпни "Олмалиқ" дарвозасига йўллаб "Нефтчи"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 2:1.

Александр Клецков 86-дақиқада белгиланган пенальтидан гол ура олмади. Бу вазиятда Умид Хониқулов тўпни қайтарди.

"Нефтчи" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

17:00 - «Нефтчи» (Фарғона) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 2:1
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).
ГОЛ: Носир Отақўзиев 33 (Александр Клецков), Рўзимбой Аҳмедов 76 (Левани Гвазава) -  Диёр Туропов 48
Амалга оширилмаган пенальти: Александр Клецков 86 (дарвозабон)
“Нефтчи”: Ғайрат Ҳасанов, Александр Клецков, Иқбол Бобохонов, Дилёр Эрматов, Вячеслав Понамарёв, Жаҳонгир Меҳмонов (Александру Оника, 72), Жаҳонгир Жиямуродов, Абдуллоҳ Олимов, Павел Смоляченко, Носир Отақўзиев (Левани Гвазава, 64), Отабек Зокиров.
Захира: Сардор Қобулжонов, Максимилян Фомин, Отабек Исроилов, Рўзимбой Аҳмедов, Сайдулло Раҳматов.

“Олмалиқ”: Умиджон Хонимқулов, Шавкат Муллажонов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Шакер Зуаги, Достон Абдураҳмонов (Дилявер Абибуллаев, 65), Санжар Шоаҳмедов, Обид Жўрабоев, Шерзод Ҳакимов (Зафар Полвонов, 61), Дарко Станоевич, Иқболжон Акрамов, Диёр Туропов.
Захира: Акмал Ортиқов, Азамат Исроилов, Зоҳир Пиримов, Александр Алимпиевич, Сарваржон Жўраев.

Огоҳлантиришлар: Шерзод Ҳакимов 56, Левани Гвазава 83, Шакер Зуаги 83, Александру Оника 87, Ғайрат Ҳасанов 90+1.

----------

Учрашув бошланди. 7-дақиқада Раҳматулло Бердимуродов амалга оширган жарима тўпи рақиб жарима майдонида турган шерикларига етиб борди, бироқ бу имкониятдан унумли фойдалана олишмади. 33-дақиқада Шахбоз Эркинов томонидан оширилган тўпни Отабек Валижонов дарвозага йўллади - 1:0. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди. 

Юрий Рижко ҳам ўз номига гол ёздириб қўйиши мумкин эди. Лекин, ҳимоячимиздан омад юз ўгирди.

65-дақиқада Бердимуродовнинг пасидан сўнг Эркинов гол урди - 2:0.  81-дақиқада Эркинов дублни расмийлаштириш учун жуда яқин келганди. Абдуллев томонидан узатилган тўпни дарвозага жойлашда Шаҳбоз бироз адашди.

Водий дербисида "Навбаҳор" йирик ғалабага эришди.

17:00 - «Навбаҳор» (Наманган) – «Андижон» (Андижон) 3:0
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), Т. Галеев (Урганч), С, Шоюсупов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ГОЛ: Отабек Валижонов 33 (Шахбоз Эркинов), Шахбоз Эркинов 67 (Раҳматулла Бердимуродов), Бахтиёр Ёқубов 73
"Навбаҳор": 24. Дониёр Усмонов, 4. Шукурали Пўлатов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 7. Мансур Саидов, 9. Илҳом Бойдедаев (С), 10. Алишер Маҳмудов (21. Аъзам Алиев, 63), 11. Отабек Валижонов, 22. Шахбоз Эркинов, 33. Тохир Шамсиддинов, 50. Юрий Рижко
Захира: 46. Хуршид Хўжаев, 6. Бахтиёр Ёқубов, 18. Собир Ҳамидов, 23. Абдумалик Абдуллаев, 25. Элёр Жаҳонов, 47. Темур Яфаров

"Андижон": 32. Тимур Ғаниев, 4. Раҳим Қодиров, 5. Алексей Касьян (9. Лочин Солиев, 66), 7. Бекзод Ғозиев, 8. Бахром Абдурахмонов, 10. Анвар Ражабов, 18. Шахзод Шайманов, 19. Алишер Тўхтасинов, 23. Сергей Доценко (22. Камрон Копадзе, 70), 55. Асрор Раҳмонов (3. Даврон Турсунов, 28), 88. Алишер Азизов
Захира: 1. Муҳиддин Худоёров, 14. Акмал Жўрабоев, 17. Мирзакамол Камолов, 28. Расул Раҳмонов.

Огоҳлантиришлар: Алексей Касьян 7, Илҳом Бойдедаев 24, Азим Аҳмедов 69,

----------

6-дақиқада Андрей Деркач майдон марказида Ғулом Ўруновни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Белгиланган жарима тўпи ноаниқ.

14-дақиқада Жамшид Ҳасановни Ғулом Ўрунов қўполлик билан тўхтатиб қолди. Жарима тўпини Мирзоҳид Ғофуровни амалга оширди, ноаниқ. 20-дақиқада Санъат Шиховнинг жарима зарбасини Қувватов қайтарди. Иккинчи зарбани эса тўсин қайтарди.

30-дақиқада Шиховнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

44-дақиқада Абдулла Набиев ҳисобни очди, бу вазиятда Шихов унга тўпни оширди - 1:0.

Биринчи бўлим сўнггида Жамшид Ҳасанов ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

Иккинчи бўлим давом этмоқда. 53-дақиқада Зайниддин Тожиевнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Қувватов қайтарди.

64-дақиқада Абдулло Набиевнинг зарбаси йўлига Шерзод Файзиев тўғаноқ бўлди. Аббос Омоновнинг зарбасидан сўнг тўпни Мельничук қайтарди.

87-дақиқада Зафар Тўраев меҳмонларни олдинга олиб чиқди - 1:2.

"Машъал" Самарқандда ғалаба билан қайтадиган бўлди.


17:30 - «Динамо» (Самарқанд) – «Машъал» (Муборак) 1:2
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), И. Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
ГОЛ: Абдулла Набиев 44 (Санъат Шихов) - Жамшид Ҳасанов 45+1, Зафар Тўраев 87
"Динамо": Андрей Мельничук, Асрор Алиқулов, Илдар Маматказин, Санъат Шихов, Ғулом Ўрунов, Зайниддин Тожиев, Абдулла Набиев, Азамат Бобожонов (Акмал Бозоров, 82), Алишер Саматов (Сирожиддин Сайфиев, 71), Комил Шорофутдинов, Аваз Агалиев
Захира: Игорь Михайлов, Искандар Холмирзаев, Жасур Азимов, Фарруҳ Шотурсунов, Фирдавс Абдусалимов

"Машъал": Санжар Қувватов, Ғиёсжон Комилов, Аббос Омонов, Жамшид Ҳасанов, Зафар Тўраев, Аббос Шодмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Шерзод Файзиев, Сирож Ҳамроев, Зоҳир Қўзибоев (Муйдин Мамазулумов, 55), Андрей Деркач
Захира: Ботир Носиров, Дилявер Ваниев, Ихтиёр Тошпўлатов, Отабек Нарзуллаев, Саламат Қутибоев, Элдор Шомуродов,

Огоҳлантиришлар: Аббос Омонов 31, Алишер Саматов 56, Ғулом Ўрунов 66, Жамшид Ҳасанов 73, Зайниддин Тожиев 86, Зафар Тўраев 87.

----------

Учрашув бошланди. 35-дақиқада Лутфулла Тўраевнинг зарбаси хавфли чиқди, бирозгина ноаниқ. 40-дақиқада Руслан Вагапов боши билан дарвозага йўллади - 0:1. Биринчи бўлим якунланди.

Иккинчи бўлим бошланди. 57-дақиқада Жасур Ҳасановнинг пасидан сўнг Иван Нагаев ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 71-дақиқада бу сафар ҳам катта Ҳасановнинг пасидан сўнг Иброҳим Раҳимов гол урди - 2:1.

77-дақиқада захирадан майдонга тушган Садриддин Абдуллаев ўзини кўрсатди - 3:1.

86-дақиқада тажрибали ҳимоячи Илҳом Суюнов жарима майдони чизиғи устидан кучли зарба билан ҳисобни йириклаштирди - 4:1.

"Локомотив" ўз уйида йирик ғалабага эришди.

18:00 - «Локомотив» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий) 4:1
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), В. Лушин (Гулистон), А. Мўминов (Тошкент вилояти)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ГОЛ: Иван Нагаев 57 (Жасур Ҳасанов (катта), Иброҳим Раҳимов 71 (Жасур Ҳасанов (катта), Садриддин Абдуллаев 77, Илҳом Суюнов 86 - Руслан Вагапов 40
"Локомотив": Игнатий Нестеров, Илҳом Суюнов, Бобур Йўлдошев, Фарҳод Тожиев, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко (Садриддин Абдуллаев, ), Иван Нагаев, Иброҳим Раҳимов (Жасур Ҳасанов (кичик), 72), Қувондиқ Рўзиев (Сардор Раҳмонов, 50), Жасур Ҳасанов (катта), Лутфулла Тўраев
Захира: Темур Жўраев, Акмал Холматов, Фозил Мусаев, Вячеслав Шевченко.

"Қизилқум": Артём Макосин, Акмал Холиқов, Акмал Рустамов, Владимир Шишелов, Самандар Шодмонов, Элдор Бойматов, Руслан Вагапов (Нодир Шахобиддинов, 90), Миржалол Қурбонов, Шерали Жўраев, Асқар Муҳитдинов, Фаррух Ҳайдаров
Захира: Дилшод Ҳамроев, Жамшид Шохназаров, Алишер Холиков, Файзулла Қамбаров, Сарвар Холматов, Руслан Санаев.
 

ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Пахтакор862010 - 4620
2Локомотив853017 - 61118
3Бунёдкор743012 - 4815
4Насаф74219 - 4514
5Навбаҳор841311 - 9213
6Олмалиқ833210 - 8212
7Бухоро83235 - 9-411
8Металлург831411 - 11010
9Машъал82424 - 5-110
10Динамо830510 - 12-29
11Қизилқум82245 - 8-38
12Нефтчи81346 - 9-36
13Андижон81164 - 13-94
14Сўғдиёна801710 - 22-121

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика