RU

Последние новости

17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  0 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  4 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  1 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  11 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  5 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  2 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  9 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  4 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  11 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12

Олий лига, 3-тур. Статистика ва фактлар Новости

Олий лига, 3-тур. Статистика ва фактлар

Олий лига 3-тур баҳслари ҳам якунланди. Ушбу турнинг қизиқарли маълумотлари ва фактлари ҳақида сўзлаб ўтамиз.

Чемпионатимизнинг 3-турида киритилган голлар сони ўтган сафаргига нисбатан пасайди. Ушбу турда сенсация деярли қайд этилмади. Биргина кутилмаган натижа бу "Бунёдкор"нинг ўз майдонида "Олмалиқ" билан қайд этган дуранги бўлди. "Олмалиқ" ўз олдига аста-секин мақсадлар қўйишни бошламоқда ва кучли жамоа бўлиб шаклланмоқда. Демак 3-турда катта сенсациялар қайд этилмади. Чемпионатнинг илк йирик ғалабаси 3-турга келиб содир бўлди. Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз майдонида "Бухоро"га жавобсиз учта тўп йўллади.


Олий лига, 3-тур статистикаси ва фактлари:

Киритилган голлар: 14

Ғалабалар: 5

Мезбон жамоа ғалабаси: 2

Меҳмон жамоа ғалабаси: 3

Дуранг: 2

Энг қўпол ўйин: "Навбаҳор" - "Нефтчи" 1:1 (7 та огоҳлантириш ва 1 та қизил)

Энг тартибли ўйин: "Металлург" - "Локомотив" 0:1 (4 та огоҳлантириш)

Энг қўпол жамоа: "Пахтакор" (4 та огоҳлантириш)

Энг тартибли жамоа: "Насаф" (огоҳлантиришларсиз)

Томошабоп ўйин: "Сўғдиёна" - "Динамо" 1:3

Зерикарли ўйин: "Металлург" - "Локомотив" 0:1

Энг кўп ташриф буюрган ишқибозлар: "Навбаҳор" - "Нефтчи" 1:1 (12579 томошабин)

Энг кам ташриф буюрган мухлислар: "Бунёдкор" - "Олмалиқ" 1:1 (1425 томошабин)

Томошабинлар ташрифи жами: 41971 томошабин

Ўртача томошабинлар ташрифи ҳар бир ўйинга: 5995 томошабин

Турнинг кутилмаган натижаси: "Бунёдкор" - "Олмалиқ" 1:1

Огоҳлантиришлар сони: 38

Четлатишлар: 2

Чемпионатдаги илк четлатиш 3-турга келиб содир бўлди. "Сўғдиёна" футболчиси Элёр Орипов мавсумдаги илк қизил карточкани олди. Ушбу турда кетма-кет иккинчи четлатишга ҳам гувоҳ бўлдик. "Водий дербиси"даги баҳсда Бахтиёр Ёқубов ҳам ҳакам томонидан четлатилди. "Андижон" жамоаси уч турдан буён рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти. Чемпионатда фақатгина "Андижон" гол урмай келмоқда. Ўтган турга нисбатан мухлислар ташрифи ошди. Бу борада "водий дерби"си ва Андижондаги баҳснинг хизматлари юқори. Яна бир қизиқ жиҳати шуки, "Локомотив" жамоаси иккинчи ғалабани яна сафарда қайд этди ва яна Иван Нагаевнинг киритган ягона голи уларга муҳим уч очкони тақдим этди.

Ушбу турда жами киритилган 14 та голнинг атига  тўрттасини ҳужумчилар, саккизтасини ярим ҳимоячилар ва иккитасини ҳимоячилар киритишди.


Шаҳбоз Беғамов


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика