RU

Последние новости

12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  4 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  1 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  15 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  39

Олий лига-2014. "Навбаҳор" ўз уйида "Локомотив"га мағлуб бўлди Новости

Олий лига-2014. "Навбаҳор" ўз уйида "Локомотив"га мағлуб бўлди

Косонсой шаҳрида "Навбаҳор" ва "Локомотив" клублари ўртасидаги ўйин бошланди.
Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.

                                      ЯНГИЛАШ

ЎЙИН ТУГАДИ. "Навбаҳор" ўз уйида "Локомотив"га мағлуб бўлди
90. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди
86. Ўзгариш. "Локомотив".
Жасур Ҳасанов ўрнига Фозил Мусаев
80.
Ҳуштакдан олдин тўпни ўйинга киритгани учун Жасур Ҳасанов огоҳлантирилди
79. Ўзгариш. "Локомотив".
Иван Нагаев ўрнига Фарҳод Тожиев майдонга тушди
78. Ўзгариш. "Навбаҳор".
Раҳматулло Бердимуродов ўрнига Отабек Валижонов майдонга тушди
77.
Учрашувни томоша қилиш учун Косонсойдаги стадионга жами 12176 нафар мухлис келди
75.
Азим Аҳмедовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси хавфли чиқди
69. Ўзгариш. "Локомотив".
Андрей Кожокарь ўрнига Дилшод Жабборов тушди
67. Ўзгариш. "Навбаҳор".
Илҳом Бойдедаев ўрнига Шахбоз Эркинов майдонга тушди
62.
Карпенко жуда яхши ўйнамоқда, худди ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказаётгандек
60.
Тоҳир Шамсиддинов энди сариқ олди
57
Мансур Саидов симуляция учун огоҳлантирилди
52.
Иван Нагаев бирга бир вазиятга чиқиб бориб гол ура олмади
47.
Шевченкога нисбатан қўпол ўйнаган Пўлатов огоҳлантирилди
46.
Иккинчи бўлим бошланди
46. Ўзгариш. "Навбаҳор".
Алишер Маҳмудов ўрнига Азим Аҳмедов тушди

45+1. Карпенконинг жарима тўпидан узатиб берган тўпини Нагаев боши билан дарвозага йўллади - 0:1
45+1.
ГОООООООООЛ. 0:1 Иван Нагаев ҳисобни очди
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44. Иккала жамоа футболчилари кўп бор шифокорлар ёрдам беришди. Мавсум энди бошлангани таъсир қилаяпти шекилли
40. Мансур Саидов рақиб жарима майдони ичига кириб бориб чиройли зарба берди, бироз ноаниқ. Унга тўпни Маҳмудов оширганди
34. Виктор Карпенконинг зарбаси жуда хавфли чиқди
33. Иван Нагаевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди
26. Бобур Йўлдошевнинг қўпол хатосини Нестеров тўғрилаб юборди
25. Шевченко ҳужумда рақибга нисбатан қўпол ўйнади, ҳужум тугади
22. Ислом Тўхтахўжаев 35 метрлардан жарима тўпини амалга оширди, анча ноаниқ
18. Мансур Саидов рақиб жарима майдони ичида йиқилди, лекин пенальти йўқ
15. Лутфулла Тўраев огоҳлантирилди
12. Кожокарь ва Лутфулла Тўраев майдон марказида "Локо"нинг устунлигини ўрнатишмоқчи
10. Бахтиёр Ёқубов икки ҳимоячини алдаб ўтиб дарвозага зарба берди, тўпни Нестеров қайтарди
8. "Навбаҳор" икки марта бурчак тўпини амалга оширди, иккаласи ҳам самара бермади
5. Жасур Ҳасанов чап қанотда жуда фаол
2. Мезбонлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Илҳом Бойдедаевнинг пасидан сўнг Тўхтахўжаев тўпни қайтарди.
15:30. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
15:17. Жамоалар майдонга тушиб келишди
15:00. Ҳозирга қадар стадионга 5000га яқин мухлис ташриф буюрди. Уларнинг келиши давом этмоқда.


«Навбаҳор» (Наманган) – «Локомотив» (Тошкент) 0:1
15 март. Косонсой. "Косонсой" стадиони. 12176 томошабин
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнуллин (Тошкент), Р. Толибжонов (Фарғона).
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Гол: Иван Нагаев 45+1 (Виктор Карпенко)

«Навбаҳор»: 24. Дониёр Усмонов, 4. Шукурали Пўлатов, 5. Раҳматулло Бердимуродов (11. Отабек Валижонов, 78), 6. Бахтиёр Ёқубов, 7. Мансур Саидов, 9. Илҳом Бойдедаев (22. Шаҳбоз Эркинов, 67),10. Алишер Маҳмудов (8. Азим Аҳмедов, 46), 23. Абдумалик Абдуллаев, 27. Роббим Ҳасанов, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 50. Юрий Рижко.
Захира: 46. Хуршид Хўжаев, 3. Ботир Тўрабоев, 18. Собир Ҳамидов, 25. Элёр Жаҳонов,

«Локомотив»: 1. Игнатий Нестеров, 17. Салим Мустафоев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 4. Бобурбек Йўлдошев, 22. Виктор Карпенко, 77. Жасур О. Ҳасанов (18. Фозил Мусаев, 86), 87. Андрей Кожокарь (30. Дилшод Жабборов, 69), 88. Лутфулло Тўраев, 24. Иброҳим Раҳимов, 99. Вячеслав Шевченко, 23. Иван Нагаев (10.Фарҳод Тожиев, 79).
Захира: 84. Тимур Жўраев, 3. Евгений Гоголь, 8. Акмал Холматов, 16.Жасур Ж. Ҳасанов,

Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев 16, Шукурали Пўлатов 47, Мансур Саидов 57, Тохир Шамсиддинов 60, Жасур О. Ҳасанов 80.

Косонсой шаҳридан Шерзод Ҳамдамов "championat.asia" учун махсус
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика