RU

Последние новости

20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  1 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  19 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  17 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  4 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  12 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2

Олий лига-2013. 17-тур дисквалификациялари Новости

Олий лига-2013. 17-тур дисквалификациялари

16-тур ўйинлари бўлиб ўтгач навбатдаги турни 6 футболчи дисквалификация сабаб ўтказиб юбориши маълум бўлди.
“Насаф”га қарши кечган баҳсда “Динамо”нинг легионер посбони Андрей Мельничук мавсумдаги тўртинчи огоҳлантиришини олди. Шу сабабли энди украиналик посбон 25 август куни бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” – “Динамо” учрашувида майдонга туша олмайди.

Иккинич даврада “Қизилқум”га кўчиб ўтган Асқар Муҳиддинов ҳам кейинги турни томошабинлар орасида кузатишага мажбур бўлади. Сабаби футболчи биринчи даврада “Бухоро” сафида 2та сариқ олганди, “Қизилқум” сафида ҳам унинг сариқлари сони 2тага етди. Умумий огоҳлантиришлар сони 4та бўлгани учун Муҳиддинов 17-турдан ўрин олган “Қизилқум” - “Локомотив” учрашувида ҳаракат қила олмайди.

16-турда сенсацион тарзда “Пахтакор”ни сафарда мағлуб эта олган “Олмалиқ” кейинги турдан олдин жиддий йўқотишларга учради. “Шерлар”га қарши кечган ўйинда қизил карточка олган Достон Абдураҳмонов кейинги турда ўйнай олмайди. Жамоанинг туркманистонлик асосий дарвозабони Мақсатмурод Шомуродов эса мавсумда 4-бор огоҳлантирилди. Бундан ташқари иккинчи даврада олдидан "Шўртан"дан "Олмалиқ"қа ўтган Обид Жўрабоевнинг ҳам сариқ карточкалари сони тўрттага етди. Бу уч футболчи 25 август кунги “Олмалиқ” – “Металлург” баҳсида иштирок эта олмайди.  

17-турда Бухорога сафар қиладиган “Шўртан” сафида Иброҳим Отахонов ўйнамайди. Сабаби тажрибали ярим ҳимоячи 17 август куни “Навбаҳор”га қарши кечган ўйинда тўртинчи бор сариқ карточка “ишлаб” олди.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика