RU

Последние новости

19:55Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 4:1 (матнли трансляция)  24 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  9 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  4 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  4 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

Олий лига. 19-тур. “Навбаҳор” сафардаги ғалабасиз серияга барҳам берадими? Новости

Олий лига. 19-тур. “Навбаҳор” сафардаги ғалабасиз серияга барҳам берадими?

Бугун олий лиганинг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.
16:00. “Сўғдиёна” - “Навбаҳор”

Турнир жадвалида 13-ўринда бораётган “Сўғдиёна” ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади. Кеча бўлиб ўтган ҳар иккала жамоанинг ўринбосарлари баҳсида “Навбаҳор” ёшлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Хўш, бугунги ўйинда ҳам “Навбаҳор”нинг асосий таркиби ўзини кўрсата оладими ёки “Сўғдиёна” ўз майдонида рақибга имкон қолдирмайдими?

Иккинчи давра бошланганидан бери “Сўғдиёна” фақат бир марта ғалаба қозонди. Яъни, Даврон Файзиев шогирдлари сафарда “Динамо”ни енгиб қайтишди. Жамоа ўз майдонида “Олмалиқ” билан дуранг ўйнади ва қолган уч беллашувда ютқазиб қўйди.

“Навбаҳор” эса бешта ўйиндан иккитасида зафар қучди. Жамоа ҳар иккала ғалабани ўз майдонида қўлга киритди. Сафардаги учта баҳсда наманганликлар фақат мағлуб бўлишди. Бугун эса жамоа сафарда тўртинчи ўйинини ўтказади ва бунда “Навбаҳор”га яна осон бўлмаса керак. Негаки жамоа бугунги ўйинини бош мураббийсиз ўтказади. Чунки Бахтиёр Ашурматов терма жамоамиз билан Осиё ўйинларига жўнаб кетган.

Бу ҳам ўзига яраша йўқотиш ҳисобланади албатта. Тўғри, жамоада Мустафо Байрамов билан Зоҳид Нурматов каби ёрдамчилар бор, лекин барибир замонавий футболда бош мураббийнинг ўрни катта. Олий лигадан тушиб кетиши мумкин бўлган “Сўғдиёна” учун бу ўйин жудаям муҳим. Ўз навбатида “Навбаҳор” ҳам қараб турмаса керак.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика