RU

Последние новости

14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  4 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  33 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3

Олий лига. 16-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 16-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда навбатдаги 16-тур баҳслари ҳам якунига етди.
Сайтимиз одатига биноан тур рамзий терма жамоасини келтириб ўтамиз. Бу сафар рамзий жамоадан “Сўғдиёна”, “Насаф”, “Машъал”, “Нефтчи”, “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва “Локомотив” футболчилари жой олишди. Айрим сабабларга кўра, “Бухоро”, “Олмалиқ”, “Андижон”, “Навбаҳор”, “Металлург”, “Қизилқум” ва “Динамо”дан ҳеч ким киритилмади.


ДАРВОЗАБОН
Александр Меленчук (“Сўғдиёна”)

16-тур рамзий терма жамоаси дарвозасига Александр Меленчукни қўйдик. Биласиз, молдовалик посбон “Сўғдиёна”нинг энг етакчи ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Меленчук ўтган турда “Олмалиқ”дан гол ўтказмаганди, бу сафар “Динамо” билан баҳсда ҳам ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола билди. Шу боис уни асосий дарвозабон сифатида танладик.



ҲИМОЯЧИЛАР
Хамза Каримов (“Насаф”)
Ғиёс Комилов (“Машъал”)
Сардор Раҳмонов (“Нефтчи”)
Акмал Шораҳмедов (“Бунёдкор”)

Сафарда “Бухоро” билан кечган беллашувда “Насаф” 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб қайтди. Ушбу баҳсда қаршиликлар ҳимоячиси Ҳамза Каримов яхши ҳаракат қилди. У “Бухоро” ҳужумчиси Улуғбек Бақоевга айтарли имконият қолдирмади.

Шунингдек, Ғиёс Комилов ҳам бу турда ўзини кўрсатди. Андижонлик футболчи ўзининг собиқ жамоасига қарши баҳсда жарима тўпидан гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, бутун ўйин давомида яхши ҳаракат қилди.

“Нефтчи” вакили Сардор Раҳмонов иккинчи бор рамзий терма жамоамиздан жой олди. Фарғоналик ҳамкасбларнинг айтишича, Сардор жамоа ўйинига тезда қовушиб кета олди. Водий дербисида айнан унинг ягона голи ўйин тақдирини ҳал қилди.

Акмал Шораҳмедовга келсак, у “Бунёдкор”нинг алмаштириб бўлмас ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Акмал Олмалиқдаги ўйинда ҳам ўзидан яхши таассурот қолдирди. Шу боис уни ҳам рамзий терма жамоамизга киритдик.
 


ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Сардор Рашидов (“Бунёдкор”)
Кахи Махарадзе (“Пахтакор”)
Ориф Мамажонов (“Сўғдиёна”)
Зафар Тўраев (“Машъал”)

Сергей Лушан қўл остида Сардор Рашидовнинг ўйини турдан турга “очилиб” бормоқда. Аввалги турда “Машъал” дарвозасини уч бор аниқ нишонга олган Сардор бу гал “Олмалиқ” дарвозасига битта тўп киритди. У мазкур беллашувда ҳам ўзини кўрсата олди.

Кахи Махарадзе эса Навоийдаги кечган баҳснинг энг яхши футболчиси бўлди. Кеча у “Пахтакор” сафидаги энг яхши ўйинларидан бирини намойиш этди дея оламиз. Шунингдек, рақиб дарвозасига икки бор гол уришнинг уддасидан чиқди.

Бу турда “Сўғдиёна” ярим ҳимоячиси Ориф Мамажонов ҳам гол уришга эришди. Ҳужумчилар ортида ҳаракат қилган ушбу футболчи 65 дақиқа тўп суриб ўзини кўрсата олди.

“Гаттузо” лақаби билан танилган Зафар Тўраев эса мубораклик мухлисларни хушнуд этишда давом этмоқда. “Андижон”га қарши бўлиб ўтган ўйинда Тўраев ҳам гол урди, ҳам Зоҳир Қўзибоев тўп киритган вазиятда бурчак зарбасини самарали ошириб берди.



ҲУЖУМЧИЛАР
Кенжа Тўраев (“Насаф”)
Фарҳод Тожиев (“Локомотив”)

“Насаф” ҳужумчиси кетма-кет уч турдан буён гол уриб келмоқда. Сафарда “Бухоро” билан кечган учрашувда ҳам у тўп киритишга муваффақ бўлди. “Насаф” ишқибозларининг иккинчи даврада чироқчилик ҳужумчидан умиди катта. Ўйлаймизки, Кенжа иккинчи даврада ўзини кўрсата олади.

Фарҳод Тожиев бу сафар “Металлург” дарвозасига иккита тўп киритди. У аввалги турда “Насаф” дарвозасини ҳам ишғол қилганди. Албатта, “Металлург” билан кечган баҳсда Фарҳод Тожиев бир нечта вазиятни кўкка совурди, шунга қарамай, бу турда бошқа ҳужумчиларга қараганда сермаҳсуллик унда кўпроқ кўзга ташланди.  

БОШ МУРАББИЙ: Даврон Файзиев (“Сўғдиёна”)

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси охирги икки турда тўрт очко жамғарди. Клуб бош мураббийи Даврон Файзиевнинг айтишича, “Сўғдиёна” албатта олий лигада қолади. Бундан ташқари, раҳбариятнинг ҳам жамоага нисбатан эътибори кучайган. Албатта, сафарда “Динамо”ни енгиб қайтиш осон иш эмас. Чунки ҳозир самарқандликлар “яраланган шер” ҳолатидалар. Лекин “Сўғдиёна” ўзининг камтарин таркиби билан бу ишни уддалай олди. Натижада жамоа бош мураббийи Даврон Файзиевни рамзий термамизга бош мураббий этиб тайинладик.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика